https://sputniknews.uz/20221029/bir-qator-shaharlardagi-nikoh-uylari-fhdyo-bolimlari-etib-qayta-tashkil-etildi--yangi-qaror-29563939.html
Бир қатор шаҳарлардаги никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди – янги қарор
Бир қатор шаҳарлардаги никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди – янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб... 29.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-29T19:05+0500
2022-10-29T19:05+0500
2022-10-29T19:05+0500
жамият
янги қарор
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345922_0:104:1989:1223_1920x0_80_0_0_f6e8a5f50d4798875082afd590b97440.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 623-сонли қарорда назарда тутилган.Ушбу никоҳ уйлари олдин фақат никоҳни қайд қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда ФҲДЁ бўлими сифатида бошқа турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (туғилиш, ўлим, ажрим ва б.) билан ҳам шуғулланади.ФҲДЁ органларида турли йилларда бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги аниқланган ҳолатларда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш учун герб йиғими ундирилмаслиги белгиланди.Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.Республика бўйлаб ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345922_111:0:1879:1326_1920x0_80_0_0_46104926fcd6474a6e53da19573a2641.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, адлия вазирлиги
жамият, янги қарор, адлия вазирлиги
Бир қатор шаҳарлардаги никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди – янги қарор
ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 623-сонли қарорда назарда
тутилган. Ушбу никоҳ уйлари олдин фақат никоҳни қайд қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда ФҲДЁ бўлими сифатида бошқа турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (туғилиш, ўлим, ажрим ва б.) билан ҳам шуғулланади.
Қарор билан Адлия вазирлигига мавжуд штатлар доирасида ФҲДЁ бўлимларини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қўшимча ваколат берилди.
ФҲДЁ органларида турли йилларда бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги аниқланган ҳолатларда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш учун герб йиғими ундирилмаслиги белгиланди.
Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.
Республика бўйлаб ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.