Валентина Матвиенко Танзила Нарбаевага “Дўстлик” орденини топширди - видео

© МДҲ ПАТанзила Нарбоева
Танзила Нарбоева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Aссамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Aссамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Мажлис аввалида Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко кириш сўзи билан иштирок этди.
“МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ўзининг 30 йиллик тарихи давомида ўзининг самарадорлигини, долзарблигини, тайёрлигини, энг муҳими, геосиёсий ўзгаришларга тезкорлик билан жавоб бериш, янги воқеликка мослашиш, уларнинг иш суръати, ҳажми ва сифатини камайтирмаслик қобилиятини бир неча бор исботлади. Бугун, жаҳон тартибининг глобал ўзгаришлари даврида Ассамблеямизнинг кенг қамровли Ҳамдўстлик ҳудудида мустаҳкамловчи роли ҳар қачонгидан ҳам катта”, дейди Валентина Матвиенко.
Унинг сўзларига кўра, кейинги фаолият доимо вазифаларга конструктив ёндашиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ёрдамга интилиш билан ажралиб туради.
Учрашувда Федерация Кенгаши Раиси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаевага Россия Федерациясининг “Дўстлик” орденини ҳам топширди.
“Сиз Россиянинг азалий самимий дўстисиз ва ушбу юксак мукофот Сизнинг тинимсиз виждонан меҳнатингизга муносиб баҳо, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангиз эътирофи бўлиб хизмат қилади. Унинг муваффақиятли ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири, шубҳасиз, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатаётган ёрдамингиздир”, деди у.
Танзила Нарбоева, ўз навбатида, Валентина Матвиенко ва Россия президенти Владимир Путинга юксак мукофот учун миннатдорлик билдирди.
“Мен учун бу катта шараф. Бу орденнинг аҳамияти жуда катта, чунки ҳамма замонларда ҳам, барча халқлар ўртасида халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар юксак эътирофга сазовор бўлган. Бу мукофот нафақат менга балки, Россия Федерацияси билан муносабатларни ривожлантириш йўлида катта ишларни амалга ошираётган барча ҳамкасбларим – Ўзбекистон парламенти аъзоларига берилди”, дейди Танзила Нарбаева.
Янгиликлар лентаси
0