https://sputniknews.uz/20221028/texnikum-va-kollej-oquvchilariga-tolov-shartnoma-berish-raqamlashtirildi-29536678.html
Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди
Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда махсус платформа орқали шартномани осонгина юклаб олиш мумкин – тафсилотлар. 28.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-28T07:56+0500
2022-10-28T07:56+0500
2022-10-28T07:56+0500
жамият
техникум
коллеж
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ede902975b6b3ec6c9910cf1baa480ff.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.Айтилишича, вазирлик тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.Маълумот учун, 15 октябрь куни техникум ва коллежларга кириш тест синовининг якуний танлов натижалари эълон қилинганди. Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилган.Эслатиб ўтамиз, ОТМларнинг барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) учун ҳам тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга ошириш имконияти яратилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_157:0:1057:675_1920x0_80_0_0_24e8a2144412ba3eb6196ac1cf7e6fd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, техникум, коллеж, ўқувчилар
жамият, техникум, коллеж, ўқувчилар
Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди
Эндиликда махсус платформа орқали шартномани осонгина юклаб олиш мумкин – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, вазирлик тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.
Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.
“Энди ўқувчилар тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Маълумот учун, 15 октябрь куни техникум ва коллежларга кириш тест синовининг якуний танлов натижалари эълон қилинганди. Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан
ўтказилган.Эслатиб ўтамиз, ОТМларнинг барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) учун ҳам тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга ошириш имконияти яратилган
эди.