https://sputniknews.uz/20221028/qonun-hujjatlariga-qoshimcha-kiritish-tartibi-ozgardi--yangi-qonun-29541854.html
Қонун ҳужжатларига қўшимча киритиш тартиби ўзгарди – янги қонун
Қонун ҳужжатларига қўшимча киритиш тартиби ўзгарди – янги қонун
Sputnik Ўзбекистон
Президент томонидан имзоланган янги қонун билан парламентда ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тартиби ўзгарди. 28.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-28T13:49+0500
2022-10-28T13:49+0500
2022-10-28T13:49+0500
жамият
янги қонун
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25877621_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_31eacde6c1ce7c2d47a370653dc77e2a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Эндиликда қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтирувчи муқаддима келтирилиши керак. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ЎРҚ–796 сонли қонунда назарда тутилган.Ҳужжат билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, қонун лойиҳасини депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти ҳам ўзгарди.Унга кўра, қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасининг номида асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.Ҳужжат лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25877621_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c0a3c4eef0aaa4c043d32ff47fcd649d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси
жамият, янги қонун, депутатлар, олий мажлис қонунчилик палатаси
Қонун ҳужжатларига қўшимча киритиш тартиби ўзгарди – янги қонун
Президент томонидан имзоланган янги қонун билан парламентда ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тартиби ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Эндиликда қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтирувчи муқаддима келтирилиши керак. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ЎРҚ–796 сонли қонунда назарда тутилган.
Ҳужжат билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, қонун лойиҳасини депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.
Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти ҳам ўзгарди.
Унга кўра, қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасининг номида асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.
Ҳужжат лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.