https://sputniknews.uz/20221028/ozbekistonlik-tadbirkorlar-qozogistondagi-davlat-xaridlarida-ishtirok-etishi-mumkin-29538669.html
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши мумкин
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Қозоғистон ҳукумат аъзолари билан учрашди. 28.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-28T12:23+0500
2022-10-28T12:23+0500
2022-10-28T12:23+0500
иқтисод
қозоғистон
гўшт
тошкент халқаро инвестиция форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29538930_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_02d518c3f1c5159bdce7da6bc6a49842.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегациянинг Қозоғистон ҳукумат аъзолари билан учрашуви чоғида маълум қилинди.Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Учрашувда Халқаро саноат кооперацияси марказини (ХСКМ) ташкил этиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Қозоғистонга юқори даражадаги ташриф якунлари бўйича “Йўл харитаси” билан тасдиқланган умумий қиймати 3,3 миллиард долларлик 34 та лойиҳа ва 37 та янги 2,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш ва келгусида ҳаётга жорий қилиш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини марказ ҳудудида жойлаштириш юзасидан ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.Томонлар қуйидаги ҳамкорликка келишиб олишди:Учрашувлар бу йилги Ҳудудлар форуми ҳамда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишнинг барча ташкилий масалалари ҳам кўриб чиқилди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29538930_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_42bae3c736c44ad7b0376b9e412eb5f5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қозоғистон, гўшт, тошкент халқаро инвестиция форуми
иқтисод, қозоғистон, гўшт, тошкент халқаро инвестиция форуми
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши мумкин
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Қозоғистон ҳукумат аъзолари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегациянинг Қозоғистон ҳукумат аъзолари билан учрашуви чоғида маълум
қилинди. Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Халқаро саноат кооперацияси марказини (ХСКМ) ташкил этиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Қозоғистонга юқори даражадаги ташриф якунлари бўйича “Йўл харитаси” билан тасдиқланган умумий қиймати 3,3 миллиард долларлик 34 та лойиҳа ва 37 та янги 2,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш ва келгусида ҳаётга жорий қилиш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини марказ ҳудудида жойлаштириш юзасидан ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар қуйидаги ҳамкорликка келишиб олишди:
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши;
Икки мамлакат экспортёрлари томонидан гўшт ва гўшт маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни соддалаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиш.
Учрашувлар бу йилги Ҳудудлар форуми ҳамда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишнинг барча ташкилий масалалари ҳам кўриб чиқилди.