https://sputniknews.uz/20221028/otm-bitiruvchilari-uchun-dtmda-stajirovka-otash-imkoniyati-yaratildi-29536860.html
ОТМ битирувчилари учун ДТМда стажировка ўташ имконияти яратилди
ОТМ битирувчилари учун ДТМда стажировка ўташ имконияти яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат тест маркази битирувчиларни стажировкага таклиф этмоқда. 28.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-28T09:02+0500
2022-10-28T09:02+0500
2022-10-28T09:02+0500
жамият
талабалар
иш
давлат тест маркази (дтм)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/12/26306712_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_306fba3a38d898dab8c66d5556bcce47.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг айрим талабалари Давлат тест марказида стажировка ўташи ва кейинчалик у ерда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.Давлат тест маркази томонидан давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури ишлаб чиқилди.Стажировкада ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таҳсил олаётган битирувчилар иштирок этиши мумкин.Бунинг учун улар махсус телеграм ботга (@stajyor_bot) ўзлари тўғрисида маълумотнома (обективка) юборишлари керак.Ҳужжатлар 1 ноябрдан 10 ноябрга қадар қабул қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/12/26306712_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c2576ea9a0d470f01d997aa3fd1ef550.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, иш, давлат тест маркази (дтм)
жамият, талабалар, иш, давлат тест маркази (дтм)
ОТМ битирувчилари учун ДТМда стажировка ўташ имконияти яратилди
Давлат тест маркази битирувчиларни стажировкага таклиф этмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг айрим талабалари Давлат тест марказида стажировка ўташи ва кейинчалик у ерда ўз фаолиятини давом эттириши
мумкин. Давлат тест маркази томонидан давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури ишлаб чиқилди.
“Мазкур дастур олий таълим муассасаларининг битирувчи курси (бакалавриат, магистратура) да ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади”, дейилади хабарда.
Стажировкада ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таҳсил олаётган битирувчилар иштирок этиши мумкин.
Бунинг учун улар махсус телеграм ботга (@stajyor_bot) ўзлари тўғрисида маълумотнома (обективка) юборишлари керак.
Ҳужжатлар 1 ноябрдан 10 ноябрга қадар қабул қилинади.