Мишустин доллардан тезроқ воз кечишга чақирди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин провел совещание с вице-премьерами РФ
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел совещание с вице-премьерами РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
МДҲ Ҳукуматлари раҳбарларининг Остонадаги йиғилишида Россия бош вазири Россия яқин хориж мамлакатлари учун ишончли иттифоқчи ва ҳамкор бўлиб қолаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида шериклик санкциялар ва тўсиқларга қарамай ривожланмоқда. Бу ҳақида Россия бош вазири Михаил Мишустин Остонада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида маълум қилди.
"Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланишда давом этмоқда. Россия ишончли иттифоқчи ва савдо шериги бўлиб қолмоқда. Биз энг яқин қўшниларимиз манфаатларига эътиборли ва ҳурмат билан қараймиз", дейди у.
Михаил Мишустин ўтган йили Россиянинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси 30 фоиздан кўпроққа ўсгани, экспорт ҳажми қарийб чоракга ўсиб, 65 миллиард доллардан ошгани, импорт эса 25 фоизга ошиб, қарийб 32 миллиард долларни ташкил этганини эслатди.
"Биз МДҲга аъзо мамлакатлар иқтисодиётида умуман ижобий кўрсаткичларни қайд этмоқдамиз. Бу саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, юк ташиш ҳажми, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар билан боғлиқ", деди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Ғарб доллардан қурол сифатида фаол фойдаланмоқда, халқаро молиявий захиралар институтини обрўсизлантирмоқда.
Михаил Мишустин молиявий суверенитет учун МДҲ давлатлари зудлик билан миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши ва доллардан воз кечиши кераклигини қўшимча қилди.
“Унга эришиш учун миллий валюталарга ўтишни тезлаштириш ва ўзаро савдода доллардан воз кечиш, шунингдек, ҳеч кимга, шу жумладан, Ғарб мамлакатларига ҳам боғлиқ бўлмаган молиявий хабарларни узатиш учун ўз тизимларимизни жорий этишимиз зарур”, дея қайд этди Михаил Мишустин.
Россия бош вазири, шунингдек, МДҲ ҳамкорларини хизматларнинг ўзаро савдоси бўйича келишув бўйича музокараларни имкон қадар тезроқ якунлашга чақирди. Шартнома инвесторлар ҳуқуқлари ва давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш, қулай сармоявий муҳитни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Янгиликлар лентаси
0