МДҲ Бош вазирлари рақамли трансформация концепциясини тасдиқлашди

© Пресс-служба правительства КазахстанаМДҲ Ҳукумат раҳбарлари
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Концепция МДҲ давлатлари учун қандай аҳамиятга эгалиги ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Қозоғистонинг Остона шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кимё комплекси тармоқларини рақамли трансформация қилиш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси тасдиқлашди. Бу ҳақида МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, концепция МДҲга аъзо давлатларнинг кимё саноатини рақамли трансформациясини ривожлантириш мақсадлари, тамойиллари, механизмлари ва ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари бўйича жамланган позициясини акс эттиради.
Кимё мажмуасини рақамли ўзгартириш бўйича умумий қарашни шакллантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, кимё саноатида рақамли платформаларни яратиш, ривожлантириш ва қўллаш Концепцияда акс эттирилган асосий вазифалардан саналади.
Режада давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ягона норматив-ҳуқуқий макон ва стандартларни яратиш, тармоқлараро даражада кимё саноатининг рақамли трансформациясини бошқариш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини барпо этиш чора-тадбирлари кўзда тутилган.
Концепция ва Режани амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар Ҳамдўстликда ташкил этилган Саноат сиёсати бўйича кенгаш, шунингдек, МДҲ давлатларининг тегишли давлат органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0