“АҚШнинг қудрати тугади”: британияликлар Путиннинг сўзларини қўллаб-қувватлашди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в заседании клуба "Валдай"
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Daily Mail нашри ўқувчилари Путиннинг “Валдай”даги нутқидан ҳайратланишди ва унинг фикрларини қўллаб-қувватлашди
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik Британиянинг Daily Mail газетаси ўқувчилари Россия Президенти Владимир Путиннинг Ғарб энди инсониятга ўзининг талабларини ўтказмаслиги ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлашди.
“Путин мутлақо ҳақ. Ғарбнинг шафқатсизлигидан халос бўлган дунё жаннатга айланар эди”, - деб ёзади ўқувчи.
“Ғарб, айниқса, АҚШ Вьетнамдаги урушдан бошлаб ўн йиллаб бомбалаб, дунёга ўзининг демократиясини ўтказмоқчи бўлди. Улар босиб олган ва вайрон қилган мамлакатларга бир қаранг”, - деб ёзмоқда улардан бири.
“Америка ва Ғарбга ўз ўрнини кўрсатиб қўйиш керак”, - дейди учинчиси.
“Россия АҚШнинг глобал ҳукмронлигига нуқта қўяди”, - дея ёзмоқда яна бири.
“АҚШнинг қудрати тугади, аммо Вашингтонда буни ҳали англаб етишмади”, - дейди бошқа ўқувчи.
“Ғарбнинг ҳукмронлиги тугаб боряпти. Умид қиламизки, Америка ҳеч қандай аҳмоқлик қилмасдан ўз ҳукмронлигидан воз кечади”, - хулоса қилган яна бир британиялик.
Куни кеча “Валдай” халқаро мунозара клубида нутқ сўзлар экан, Путин Ғарб энди дунёга ўзининг талабларини ўтказишга қодир эмаслигини, бироқ ҳамон шунга ҳаракат қилаётганини айтди. Аммо, кўп халқлар бунга ортиқ тоқат қилишни истамайди, деган эди Россия етакчиси.
Янгиликлар лентаси
0