Хитой нашри октябрдан сўнг Европада нималар бўлишини башорат қилди

© Sputnik / Sergey MelkonovФлаг Евросоюза
Флаг Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Иситиш мавсуми бошланганда Европа Иттифоқи ҳақиқий синовларга дуч келади - “Хуаньцю Шибао”.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik Хитойнинг “Хуаньцю Шибао” газетаси шарҳловчиси Чжэн Таонинг ёзишича, иситиш мавсуми бошланганда Европа Иттифоқи ҳақиқий синовларга дуч келади
“Евроҳудуд иқтисодиёти истиқболлари янада қоронғулашиб бормоқда, октябрдан сўнг бошланадиган иситиш мавсуми ҳақиқий синов бўлади. Бу пайтда саноат ва аҳоли газ ва электроэнергия истеъмолида катта муаммоларга дуч келади”, - деб ҳисобламоқда журналист.
Унинг фикрича, “Американинг ноғорасига ўйнаш” Европа мамлакатларининг миллий манфаатларига тўғри келмайди, Россияга қарши санкциялар қўллаш эса ЕИга тескари таъсир кўрсатди. Энергетика инқирози Европада саноат рақобатбардошлиги тушиши, ишлаб чиқаришнинг камайиши, юқори инфляция ва иқтисодиётнинг сезиларли секинлашишига олиб келди.
“Натижада блок АҚШдан суюлтирилган газни ички нархдан тўрт баравар қимматга сотиб олишга мажбур бўлмоқда ва буни “ўз жонига қасд қилиш ҳаракати” сифатида баҳолаш мумкин”, - деб ёзади мақола муаллифи.
Бунинг фонида кўп мамлакатларнинг “ўзини қурбон қилишни истамаслиги” сабаб Европада тарқоқлик кучаймоқда. Европаликлар орасида “Украинадан чарчаш” туйғуси ортиб бормоқда, деб таъкидлайди шарҳловчи.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операциясини бошлагандан буён Ғарб мамлакатлари Москвага санкциявий босимларни кучайтирди. Бироқ бу АҚШ ва Американинг ўзида нархларнинг кескин ўсиши ва рекорд инфляцияга олиб келди. Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш -Ғарбнинг узоқ ўйланган стратегияси, бироқ санкциялар ҳажон иқтисодиётига жиддий зарба бўлди. Унинг айтишича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади- миллионлаб инсонларнинг ҳаётини қийинлаштириш.
Янгиликлар лентаси
0