Тошкентда Шароф Рашидовга бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтади

© SputnikШараф Рашидов, первый секретарь ЦК КП Узбекистана, член Президиума Верховного Совета СССР
Шараф Рашидов, первый секретарь ЦК КП Узбекистана, член Президиума Верховного Совета СССР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Экспозицияда таниқли сиёсатчининг ҳаёти ва хорижий сафарларидан олинган суратлар тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тошкент Фотосуратлар уйида “Шароф Рашидов – сиёсатчи ва дипломат” фотокўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитасининг собиқ биринчи котиби таваллудининг 105 йиллигига бағишланган экспозицияда Шароф Рашидовнинг 1950-1983 йиллардаги хорижий сафарларидан олинган ноёб ва кўпчиликка маълум бўлмаган фотосуратлар тақдим этилади.
Таниқли олимлар, сиёсатшунослар, ёзувчилар Рашидов ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритишади.
Маълумот учун, Шароф Рашидов — совет партия етакчиси, 1959—1983 йилларда Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимида ишлаган. 1962 йилда у Кариб денгизи инқирозини ҳал қилиш бўйича музокараларда Совет делегациясига раҳбарлик қилди, 1970 йилдан СССР Олий Кенгаши Президиуми аъзоси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0