Шерзод Шерматов Алоқа соҳасидаги Минтақавий ҳамдўстлик раиси бўлди

© Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиШерзод Шерматов
Шерзод Шерматов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
АСМҲ кенгашига раиси лавозимига биринчи маротаба Ўзбекистон вакили сайланди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгаши (АСМҲ) раиси этиб сайланди.
“АКТ вазирининг ушбу кенгаш раиси этиб сайланиши Ўзбекистонни минтақавий ИТ хабга айлантириш бўйича вазифани амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадамдир”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугун Самарқандда Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгашининг қўшма 58-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатларнинг МДҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-мажлиси якунланди.
Хабарда айтилишига кўра, АСМҲ кенгашини 30 йилдан ортиқ Россия вакили бошқарган. Ўзбекистон вакили ушбу ташкилотга биринчи маротаба раис этиб сайланган.
© Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиШерзод Шерматов
Шерзод Шерматов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Шерзод Шерматов
Янгиликлар лентаси
0