https://sputniknews.uz/20221026/qishki-poliz-ekinlari-nega-asosan-jizzax-hududida-etishtiriladi-29493100.html
Қишки полиз экинлари нега асосан Жиззах ҳудудида етиштирилади
Қишки полиз экинлари нега асосан Жиззах ҳудудида етиштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тажрибали деҳқон Азизхон Тўрахонов қишки полиз экинларини нима учун айнан Жиззахда етиштирилиши кераклигини айтди. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T20:17+0500
2022-10-26T20:17+0500
2022-10-26T20:17+0500
жамият
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29494020_0:185:480:455_1920x0_80_0_0_c70844e43c0032ae4c409ecf4164fb61.png
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ҳаво анча салқинлаб, куз фаслининг олтинга қиёс кунлари ҳам ўтиб бормоқда. Олдинда ёғингарчиликка тўла ноябрь ва кумуш қиш фасли турибди. Тажрибали деҳқон Азизхон Тўрахонов қишки полиз экинлари нима учун айнан Жиззахда етиштирилиши кераклиги ва етиштириш сирлари ҳақида сўзлаб берди.Қишки полиз экинлари Жиззахнинг Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Арнасой ҳудудларида етиштирилади. Ёзги полиз экинларига қараганда қишки экинлар баҳор мавсумида бироз кечроқ, яъни май ойларида экилади. Унумдор ҳосил бериш учун то пишгунича 2 маротаба селитра ўғити берилади.Кечпишар қовунларнинг “Хоразм қирқма”, “қорақанд”, “дўлонакўз”, “Гулоби Хоразмий” “қорақош”, “кампирчопон”, “сайли”, “қирқма”, тарвузларнинг “қоратарвуз”, “Ҳайит қора”, “манзур” каби навлари бор.“Қишки полиз экинларига талаб катта, масалан, “Ўзбекистон” навли танаси оқ тарвузни кўпчилик истеъмол қилади. Кечпишар полиз экинлари ҳаво ҳарорати ўртача қоронғироқ хонада осиб қўйилган ҳолатда сақланади. Ҳаво ҳарорати ноль градусдан тушиб кетмаслиги керак. Агар тушиб кетса аввал тарвуз (чунки шираси пастроқ бўлади), сўнг қовун музлайди. Полиз маҳсулотлари музлагандан кейин истеъмолга яроқсиз ҳолатга келади, шунинг учун уларни рисоладагидек сақлашга эътибор қаратиш лозим”, - дейди деҳқон.Кечпишар полиз экинлари ерга қадалган кундан 90 кун ўтиб пишади. Қовун палаги 4-5 тагача мева тугади, бироқ фақат 2 таси бозорга қовун етиштириб беради. Тарвуз палаги эса бир йилда 2 маротаба ҳосил бериши мумкин.Деҳқон кечки полиз экинларини қачон пишиши билан боғлиқ қизиқарли фактни айтиб ўтди.“Кечки қовун ва тарвузлар сентябрь ойида Жиззах вилоятида Низом шамоли бўлиб ўтгандан кейин пишади. Бу майда қум зарраларидан иборат кучли шамол бўлиб, полиздаги қовун ва тарвузга ширин таъм киритади. Низом шамоли кўпинча Қозоғистон ҳудудидан кириб келади”, - дейди Азизхон ака.Қишки қовун ва тарвузларни етиштиришда ер қуруқ бўлиши шарт. Агар тупроқ намлиги юқори бўлса нави бузилади. Кечпишар қовунлардан ҳам қоқилар тайёрланади.Маълумот учун, қишки қовун ва тарвузлар инсон саломатлиги учун фойдали, халқ табобатида буйрак ва жигарни токсинларини тозалашда, пешоб ҳайдашда, иммунитетни мустаҳкамлашда, стрессдан ҳимояланишда қўл келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29494020_0:140:480:500_1920x0_80_0_0_b531a002d068f61386b36779be0f0698.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах
Қишки полиз экинлари нега асосан Жиззах ҳудудида етиштирилади
Тажрибали деҳқон Азизхон Тўрахонов қишки полиз экинларини нима учун айнан Жиззахда етиштирилиши кераклигини айтди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ҳаво анча салқинлаб, куз фаслининг олтинга қиёс кунлари ҳам ўтиб бормоқда. Олдинда ёғингарчиликка тўла ноябрь ва кумуш қиш фасли турибди. Тажрибали деҳқон Азизхон Тўрахонов қишки полиз экинлари нима учун айнан Жиззахда етиштирилиши кераклиги ва етиштириш сирлари ҳақида сўзлаб берди.
"Мен асли Фарғона вилоятида таваллуд топганман. Деҳқончилик ота касбим, 15 йилдан буён Жиззах вилоятига полиз экинларини экаман. Бошқа вилоятларда етиштирилган қишки полиз экинлари у қадар кўп сақланмайди, Жиззах ҳудудида тупроқнинг намлиги паст даражада бўлганлиги боис полиз экинлари унумдор пишади ва узоқ муддатгача сақланиб туради”, - деди у Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Қишки полиз экинлари Жиззахнинг Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Арнасой ҳудудларида етиштирилади. Ёзги полиз экинларига қараганда қишки экинлар баҳор мавсумида бироз кечроқ, яъни май ойларида экилади. Унумдор ҳосил бериш учун то пишгунича 2 маротаба селитра ўғити берилади.
Кечпишар қовунларнинг “Хоразм қирқма”, “қорақанд”, “дўлонакўз”, “Гулоби Хоразмий” “қорақош”, “кампирчопон”, “сайли”, “қирқма”, тарвузларнинг “қоратарвуз”, “Ҳайит қора”, “манзур” каби навлари бор.
“Қишки полиз экинларига талаб катта, масалан, “Ўзбекистон” навли танаси оқ тарвузни кўпчилик истеъмол қилади. Кечпишар полиз экинлари ҳаво ҳарорати ўртача қоронғироқ хонада осиб қўйилган ҳолатда сақланади. Ҳаво ҳарорати ноль градусдан тушиб кетмаслиги керак. Агар тушиб кетса аввал тарвуз (чунки шираси пастроқ бўлади), сўнг қовун музлайди. Полиз маҳсулотлари музлагандан кейин истеъмолга яроқсиз ҳолатга келади, шунинг учун уларни рисоладагидек сақлашга эътибор қаратиш лозим”, - дейди деҳқон.
Кечпишар полиз экинлари ерга қадалган кундан 90 кун ўтиб пишади. Қовун палаги 4-5 тагача мева тугади, бироқ фақат 2 таси бозорга қовун етиштириб беради. Тарвуз палаги эса бир йилда 2 маротаба ҳосил бериши мумкин.
Деҳқон кечки полиз экинларини қачон пишиши билан боғлиқ қизиқарли фактни айтиб ўтди.
“Кечки қовун ва тарвузлар сентябрь ойида Жиззах вилоятида Низом шамоли бўлиб ўтгандан кейин пишади. Бу майда қум зарраларидан иборат кучли шамол бўлиб, полиздаги қовун ва тарвузга ширин таъм киритади. Низом шамоли кўпинча Қозоғистон ҳудудидан кириб келади”, - дейди Азизхон ака.
Қишки қовун ва тарвузларни етиштиришда ер қуруқ бўлиши шарт. Агар тупроқ намлиги юқори бўлса нави бузилади. Кечпишар қовунлардан ҳам қоқилар тайёрланади.
Маълумот учун, қишки қовун ва тарвузлар инсон саломатлиги учун фойдали, халқ табобатида буйрак ва жигарни токсинларини тозалашда, пешоб ҳайдашда, иммунитетни мустаҳкамлашда, стрессдан ҳимояланишда қўл келади.