Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қандли диабетдан сақланиш учун икки муҳим тавсия

© Depositphotos / KruchenkovaЧеловек с глюкометром измеряет сахар в крови
Человек с глюкометром измеряет сахар в крови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Эндокринологларнинг сўзларига кўра, нотўғри овқатланиш ва кам жисмоний фаолият қандли диабетни келтириб чиқарувчи асосий омил бўлиб қолмоқда
Қандли диабет ҳозирги кунда тиббий, иқтисодий, ижтимоий глобал муаммолардан бири.

Халқаро диабет федерацияси маълумотларига кўра, 2021 йилда сайёрада 537 млн қандли диабетга чалиниш қайд этилган. 2045 йилга келиб бу кўрсаткич 783 млн.га етиши мумкин. Қандли диабет ўлим сабаблари бўйича юрак ва саратон касалликларидан сўнг дунёда учинчи ўринда туради.

Қонда шакар миқдорини энг кўп оширадиган маҳсулотлар:

1. Углеводли маҳсулотлар:
шакар
асал
мураббо
мармелад
ширин ичимликлар
шоколад
музқаймоқ
2. Ундан тайёрланган маҳсулотлар:
нон
лаваш
макаронлар
гуруч.

Хўш, қандли диабетдан қандай сақланиш мумкин?

Барча касалликларнинг самарали профилактикаси каби қандли диабетда, касалликдан сақланиш учун аввало
1. Турмуш тарзини ўзгартириш лозим:
рафинадланган углеводлар ва шакарни камроқ истеъмол қилиш,
мунтазам спорт билан шуғулланиш,
тана вазнини назоратда тутиш,
кўпроқ сув ичиш,
стрессдан узоқроқ бўлиш.
2. Тўғри овқатланиш керак:
сабзавотлар
мевалар
ёғсиз сут маҳсулотлари
балиқ
товуқ гўшти
ёғсиз қорамол гўшти
Жумладан, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик шарт.

Болалар орасида ҳам қандли диабет ҳолатлари ортиб бормоқда

ЖССТ маълумотига кўра, бугунги кунда дунёда 1,2 млн болалар ва ўсмирлар диабетнинг биринчи тури билан оғриган.

У болаларда ўсмир ёшлигида тезроқ учрамоқда, шу сабабли у ўсмирлар касаллиги деб ҳам аталади. Таъкидлаш жоизки, чақалоқларда ҳам диабетга чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўртача саккиз ёшда болалар ушбу касалликка чалинишмоқда.
Мутахассисларнинг айтишларича, қонда шакар миқдорини оширувчи (газланган ширин ичимликлар, тайёр мевали шарбатлар, оқ ундан тайёрланган маҳсулотлар, нон, гуруч), қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска), тўйинган трансёғлар, пакетланган ичимликлар ва маҳсулотлар ошириши мумкин. Тадқиқотларга кўра, ушбу маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш саратоннинг 2 турига чалиниш хавфини 70% га оширади.
Янгиликлар лентаси
0