Путин: террорчи гуруҳлар МДҲга тарқалишга уринмоқда

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг таъкидлашича, террорчи гуруҳлар туғдираётган хавф даражаси камаймаган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ислом давлати”* ва бошқа террорчи гуруҳлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига тарқалишга уринишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.
“Ҳамдўстлик ҳудудидаги таҳдид ҳақида гапирадиган бўлсак, таъкидлайманки, ИШИД*, “Ал-Қоида”*, бошқа террорчилик гуруҳлар туғдираётган хавф даражаси камаймаяпти. Улар МДҲ мамлакатларига ёйилишга уринишмоқда, махфий ячейкаларини шакллантиришмоқда, жангарилар гуруҳининг Афғонистонда, айниқса Марказий Осиё республикалари чегаралари яқинида тўпланиши, албатта, бу минтақага бостириб киришнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради”, - деди Путин.
Шунингдек, Россия раҳбари мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга қарши курашиш учун МДҲдаги хорижий махсус хизмаларнинг ишини фаолроқ фош этиш ва олдини олишга чақирди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0