Ўзбекистонда куйган ва чуқур яраларни даволовчи имплант плёнка ишлаб чиқарилди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишСнимки, полученные с помощью портативного рентгена
Снимки, полученные с помощью портативного рентгена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Плёнка таркибидаги биологик фаол модда эритма, гел шаклидаги дори воситасига нисбатан фойдали бўлиб, у куйган яралар юзасидан олиб ташланмайди, вақт ўтиши билан сўрилиб кетади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Полимерлар кимёси ва физикаси институти “Nanoderm” - турли хил куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи бактерицид хоссали, биоэрувчан имплант-плёнкалар ишлаб чиқарди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Айтилишича, илк бор нанотехнология принципларини қўллаган ҳолда кумуш нанозарралари биоэрувчан, биопарчаланувчан полимер плёнкаларида шакллантирилди.
Плёнка куйган яралар юзасидан олиб ташланмайди, вақт ўтиши билан сўрилиб кетади, бу ўз навбатида бактерияларга қарши даволаш самарадорлигини оширади.
“Мазкур плёнка куйган яраларга қўлланилган вақт давомида босқичма-босқич таъсирга эга. Плёнка таркибидаги биологик фаол модда эритма, гел шаклидаги дори воситасига нисбатан узоқроқ вақт таъсир этади. Куйганлик даражасига қараб бир неча маротаба қўллаш мумкин”, дейилади хабарда.
“Nanoderm” плёнкаси кенг таъсирга эга бўлиб, микроорганизмларга қарши фаоллик, куйган тўқималарни регенерацияловчи хоссаларни намоён этади.
Дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади. У микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга.
Янгиликлар лентаси
0