https://sputniknews.uz/20221026/ozbekiston-rossiya-bilan-avtomobil-yollari-qurishda-hamkorlik-qiladi-29465458.html
Ўзбекистон Россия билан автомобиль йўллари қуришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Россия билан автомобиль йўллари қуришда ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов "ПО "Возрождение" АЖ (Россия) бош директори Михаил Клобертанс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T10:27+0500
2022-10-26T10:27+0500
2023-04-05T18:41+0500
иқтисод
тошкент
йўллар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29465564_0:72:1001:635_1920x0_80_0_0_fbb3b43dbb9683c7b5ef2c3c669b0e36.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россия корхоналари билан автомобиль йўлларини қуришда ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов "ПО "Возрождение" АЖ (Россия) бош директори Михаил Клобертанс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.Шароф Раҳманов ўзаро шерикчиликка оид барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро таклиф ва имкониятларни ўрганиш ҳамда ҳамкорликка оид мулоқотларни давом эттиришга келишиб олишди.Маълумот учун, "ПО "Возрождение" АЖ Россия Федерациясининг шимоли-ғарбий қисмидаги ўнлаб йирик корхоналарни бирлаштиради. Ҳозирда энг янги технологиялар ва жами 3500 кишидан иборат юқори малакали мутахассислар жамоасидан иборат корхоналар халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган даражада фаолият юритмоқда.Компания фаолияти географияси Санкт-Петербург, Выборг, Москва, Астрахань, Самара, Великий Новгород, Волгоград, Калининград, Пенза, Краснодар, Красноярск, Ашхобод ва Туркманбоши (Туркманистон) ва бошқа шаҳарларни қамраб олади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29465564_28:0:971:707_1920x0_80_0_0_b7b74aafa999e2b3cb06ee4abfe8318f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тошкент, йўллар, россия
иқтисод, тошкент, йўллар, россия
Ўзбекистон Россия билан автомобиль йўллари қуришда ҳамкорлик қилади
10:27 26.10.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов "ПО "Возрождение" АЖ (Россия) бош директори Михаил Клобертанс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россия корхоналари билан автомобиль йўлларини қуришда ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар
берди. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов "ПО "Возрождение" АЖ (Россия) бош директори Михаил Клобертанс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашувда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайликлар даражасини оширишга қаратилган ривожланиш режалари ҳақида сўз борди. Хусусан, автомобиль йўллари, чорраҳалар, кўприклар ва муҳандислик иншоотларини молиялаштириш, лойиҳалаш ва қуриш соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
Шароф Раҳманов ўзаро шерикчиликка оид барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро таклиф ва имкониятларни ўрганиш ҳамда ҳамкорликка оид мулоқотларни давом эттиришга келишиб олишди.
Маълумот учун, "ПО "Возрождение" АЖ Россия Федерациясининг шимоли-ғарбий қисмидаги ўнлаб йирик корхоналарни бирлаштиради. Ҳозирда энг янги технологиялар ва жами 3500 кишидан иборат юқори малакали мутахассислар жамоасидан иборат корхоналар халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган даражада фаолият юритмоқда.
Компания фаолияти географияси Санкт-Петербург, Выборг, Москва, Астрахань, Самара, Великий Новгород, Волгоград, Калининград, Пенза, Краснодар, Красноярск, Ашхобод ва Туркманбоши (Туркманистон) ва бошқа шаҳарларни қамраб олади.