https://sputniknews.uz/20221026/ozbekiston-hududida-milliy-koordinatalar-tizimi-joriy-etiladi-29465940.html
Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади
Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T10:54+0500
2022-10-26T10:54+0500
2022-10-26T10:54+0500
жамият
кадастр
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790254_0:111:1201:787_1920x0_80_0_0_a17b53fc6caa11814379a2d7c4f5a951.png
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 2023-2025 йилларда Миллий координаталар тизими жорий этилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди.Неъмат Атамуратовнинг сўзларига кўра, президент қарори билан 2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.Унга кўра, қуйидаги прогноз кўрсаткичлар белгиланди:Карор билан, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати ҳам тасдиқланди.шунингдек, геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишлари ташкил этилади.Давлат координаталар тизимидан (СК-42) Бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқилади. Қолаверса, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш геопортали яратилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилдан ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади. 2023 йил 1 январдан Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш билан агентлик ўзи шуғулланади. Ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790254_142:172:1074:871_1920x0_80_0_0_9aa1bfcd4b0ca0de47aa4e9b9d8e82dd.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, кадастр, ўзбекистон
жамият, кадастр, ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади
2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 2023-2025 йилларда Миллий координаталар тизими жорий этилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди.
Неъмат Атамуратовнинг сўзларига кўра, президент қарори билан 2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
Унга кўра, қуйидаги прогноз кўрсаткичлар белгиланди:
25 млн 169 минг гектар ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш;
8 млн 200 мингдан ортиқ бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш;
9 370 та маҳалла чегараларини белгилаш;
111 та тумандаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш;
1 665 та маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш.
Карор билан, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати ҳам тасдиқланди.
шунингдек, геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишлари ташкил этилади.
Давлат координаталар тизимидан (СК-42) Бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқилади.
Қолаверса, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш геопортали яратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилдан ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади. 2023 йил 1 январдан Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш билан агентлик ўзи шуғулланади. Ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга
оширилади.