https://sputniknews.uz/20221026/mirziyoev-sogliq-saqlash-sohada-qilinishi-lozim-bolgan-ishlarni-belgilab-berdi-29492282.html
Мирзиёев соғлиқ сақлаш соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди
Мирзиёев соғлиқ сақлаш соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T18:25+0500
2022-10-26T18:25+0500
2022-10-26T18:25+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29492457_0:60:1143:703_1920x0_80_0_0_a4403ecfedf5c3f04ab2623a0ed53dd8.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёв Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги соғлиқни сақлаш тизимининг келгусидаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.Давлат раҳбари бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлигини қайд этди.Оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.Маълум қилинишича, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.Мирзиёев муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Давлат раҳбари бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирилаётганини қайд этди. “Инсон – жамият – давлат” деган қоидани ҳаётга жорий этиляпти.“Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим. Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз", - деди Мирзиёев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29492457_64:0:1080:762_1920x0_80_0_0_17eb8388acdbb0a255daca2af92f31d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), шавкат мирзиёев
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), шавкат мирзиёев
Мирзиёев соғлиқ сақлаш соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди
Жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёв Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги соғлиқни сақлаш тизимининг келгусидаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни
белгилаб берди. Давлат раҳбари бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлигини қайд этди.
Оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.
Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.
Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.
Мирзиёев муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.
Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирилаётганини қайд этди. “Инсон – жамият – давлат” деган қоидани ҳаётга жорий этиляпти.
“Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим. Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз", - деди Мирзиёев.