https://sputniknews.uz/20221026/komir-arzonga-tushadi---issiqxonachi-tadbirkor-umarov-29480102.html
Кўмир арзонга тушади - иссиқхоначи тадбиркор Умаров
Кўмир арзонга тушади - иссиқхоначи тадбиркор Умаров
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги қиш мавсуми олдидан табиий газда ишлайдиган тадбиркорларни муқобил энергия манбааларига ўтиш зарурати ҳақида огоҳлантирмоқда. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T18:08+0500
2022-10-26T18:08+0500
2022-10-26T18:08+0500
иқтисод
газ
кўмир маҳсулоти
энергетика вазирлиги
иссиқлик таъминоти
иссиқ сув ўчирилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29481041_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_176020c3a2f8abfa546aa818843b890e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Тадбир доирасида, Энергетика вазирлиги, “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир ёқилғисига мослаштирилган иссиқхоналар фаолияти билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.Тошкент вилояти Бирлик маҳалласида жойлашган “Komolabegim Agro Food” МЧЖга қарашли иссиқхона 2019 йилдан буён табиий газ ўрнига кўмирдан тўла фойдаланиб келмоқда.Иссиқхона майдони 6 гектар, сабзавотларни етиштиришда селитра, кальций, темир ўғитлари ишлатилади. Бу ерда асосан помидор ва бошқа сабзавотлар етиштирилади. “Асосий мижозимиз - Россия, биз йилига 600-700 тонна помидор экспорт қиламиз. Помидорнинг пинкпарадайс, аламина навларининг бозори чаққон. Қишки мавсумга сақланадиган сабзавотлар етиштираётганда асосан уларни узоқроқ сақланишини ўйлаймиз. Кўмир орқали ҳароратнинг сақланиши бу борада қўл келади”, дейди тадбиркор Абдушукр Умаров.Арзон ёқилғи Тадбиркор айтишига кўра, кўмир табиий газга нисбатан арзон ёқилғи бўлиб, маҳсулот таннархининг ошиб кетишига йўл қўймайди. Иссиқхона маҳсулот етиштириш учун мавсум давомида ўртача 432 млн сўм ҳаражат қилган ҳолда 1 млрд 320 млн сўм даромад олади. Бунда соф фойда 885 млн сўмни ташкил этади.Кўмирнинг экологияга таъсири қандай деган саволга “Ўзнефтгазинспекция” инспекцияси мутахассиси жавоб берди. Маълумот учун, Республикада 1067 та иссиқхона бўлиб, майдони 2000 гектарни эгаллаган. Ҳозирда қиш мавсумига барчаси кўмир захирасини тайёрлаш учун огоҳлантирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29481041_394:236:1273:895_1920x0_80_0_0_25cc6387bf5dff758a881ddfa72eac38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, газ, кўмир маҳсулоти, энергетика вазирлиги, иссиқлик таъминоти, иссиқ сув ўчирилиши
иқтисод, газ, кўмир маҳсулоти, энергетика вазирлиги, иссиқлик таъминоти, иссиқ сув ўчирилиши
Кўмир арзонга тушади - иссиқхоначи тадбиркор Умаров
Энергетика вазирлиги қиш мавсуми олдидан табиий газда ишлайдиган тадбиркорларни муқобил энергия манбааларига ўтиш зарурати ҳақида огоҳлантирмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Тадбир доирасида, Энергетика вазирлиги, “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир ёқилғисига мослаштирилган иссиқхоналар фаолияти билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Тошкент вилояти Бирлик маҳалласида жойлашган “Komolabegim Agro Food” МЧЖга қарашли иссиқхона 2019 йилдан буён табиий газ ўрнига кўмирдан тўла фойдаланиб келмоқда.
“Иссиқхона 2017 йил ташкил этилган бўлиб, 2019 йил тўлиқ кўмир билан ишлай бошлаган. Кўмирнинг майкубе, шикарбўл каби навлари Қозоғистондан олиб келинади”, - дейди иссиқхона директори Абдушукур Умаров.
Иссиқхона майдони 6 гектар, сабзавотларни етиштиришда селитра, кальций, темир ўғитлари ишлатилади. Бу ерда асосан помидор ва бошқа сабзавотлар етиштирилади.
“Асосий мижозимиз - Россия, биз йилига 600-700 тонна помидор экспорт қиламиз. Помидорнинг пинкпарадайс, аламина навларининг бозори чаққон. Қишки мавсумга сақланадиган сабзавотлар етиштираётганда асосан уларни узоқроқ сақланишини ўйлаймиз. Кўмир орқали ҳароратнинг сақланиши бу борада қўл келади”, дейди тадбиркор Абдушукр Умаров.
Тадбиркор айтишига кўра, кўмир табиий газга нисбатан арзон ёқилғи бўлиб, маҳсулот таннархининг ошиб кетишига йўл қўймайди. Иссиқхона маҳсулот етиштириш учун мавсум давомида ўртача 432 млн сўм ҳаражат қилган ҳолда 1 млрд 320 млн сўм даромад олади. Бунда соф фойда 885 млн сўмни ташкил этади.
Кўмирнинг экологияга таъсири қандай деган саволга “Ўзнефтгазинспекция” инспекцияси мутахассиси жавоб берди.
“Экология нуқтаи назаридан олганда, табиий газ ёқилганда кўмир ёнганидаги каби юқори ҳароратда азот оксиди ажралиб чиқади. Фақат кўмир ёқилғисидан фойдаланиш учун тозаловчи қўшимча ускуналар талаб этилади, яъни бу ускуналар атмосферага чиқадиган зарарли чиқиндиларни камайтиришга хизмат қилади”, – дейди “Ўзнефтгазинспекция” инспекцияси мутахассиси Бобур Набиев.
Маълумот учун, Республикада 1067 та иссиқхона бўлиб, майдони 2000 гектарни эгаллаган. Ҳозирда қиш мавсумига барчаси кўмир захирасини тайёрлаш учун огоҳлантирилган.