Ҳиндистон ва Россия мудофаа вазирлари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу. Архивное фото
Министр обороны РФ Сергей Шойгу. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Шойгу Ҳиндистон мудофаа вазирига Украинадаги ўзгарувчан вазият ҳақида маълумот берди, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан телефон орқали мулоқот қилди, томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги.

“Телеконференция давомида икки вазир икки томонлама мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни, шунингдек, Украинадаги вазиятнинг ёмонлашувини муҳокама қилди. Мудофаа вазири Шойгу Ҳиндистон мудофаа вазирига Украинадаги ўзгарувчан вазият, жумладан, “чиркин бомба” провокациялари эҳтимолидан хавотирлари ҳақида маълумот берди”, - дейилади хабарда.

Ҳиндистон Мудофаа вазири “Ҳиндистоннинг можарони имкон қадар тезроқ ҳал этиш учун диалог ва дипломатия йўлига ўтиш зарурлиги ҳақидаги позициясини тасдиқлади”.
“У ҳеч бир томон ядровий вариантга мурожаат қилмаслиги кераклигини таъкидлади, чунки ядровий ёки радиологик қуроллардан фойдаланиш истиқболи инсониятнинг асосий тамойилларига зиддир”, дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, вазирлар алоқада бўлишга келишиб олган.
Янгиликлар лентаси
0