Додон Молдовадаги вазиятни Украинадаги сўнгги воқеалар билан солиштирди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПредседатель партии социалистов Молдавии Игорь Додон во время пресс-конференции по итогам парламентских выборов в Молдавии.
Председатель партии социалистов Молдавии Игорь Додон во время пресс-конференции по итогам парламентских выборов в Молдавии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозир Россияга қарши риторика Плахотнюк давридагидан ҳам баттарроқ, дейди Додон.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Молдовада президент Майя Санду давридаги Россияга қарши риторика мамлакатни норасмий равишда бошқарган олигарх Владимир Плахотнюк пайтидагидан ҳам ёмонроқ. Бу ҳақда республиканинг собиқ раҳбари ИгорьДодон РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳозир Россияга қарши риторика Плахотнюк давридагидан ҳам баттарроқ, президент фаолияти блокланган пайтдагидан ҳам баттарроқ. Майя Санду режими ҳозир анча ёмонроқ. Молдова ички медиа бозорида нима бўлаётганини ҳам биласиз - барча Рус тилидаги оммавий ахборот воситалари бутунлай цензура остида”, - деди Додон.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ғарб кураторлари – америкаликлар ва европаликлар рус тилидаги контентга “ақлдан озадиган сармоя” киритмоқда, Молдовада AҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган рус тилида юзлаб дастурлар ишга туширилган.

“Яна Украинада содир бўлган воқеа билан бир хил, яъни Молдованинг русийзабон аҳолисининг менталитетини ўзгартиришга уриниш. Бу жамоатчилик фикрини ўзгартиришга уринишдир”, - дея қўшимча қилди Додон.

Плахотнюк - собиқ депутат ва Молдованинг энг бой тадбиркорларидан бири. 2017 йилнинг ноябрида Москванинг Басманний суди Плахотнюкни сиртдан ҳибсга олди ва уни қотилликка уриниш айби билан халқаро қидирувга берди. 2020 йил апрель ойида Россия Ички ишлар вазирлиги молдовалик сиёсатчи Ренато Усатийни олигарх Владимир Плахотнюк билан биргаликда Россиядан 500 миллиард рубль олиб чиқиб кетиш иши бўйича сиртдан айблади. Ўз ватанида Плахотнюк пул “ювиш”, фирибгарлик ва ноқонуний бойиш, шунингдек, мамлакат банк тизимидан миллиард долларни олиб қўйишда айбланмоқда, олигарх 2019 йил июнь ойида Молдовани ноқонуний равишда тарк этган. Кишинёв суди бир неча бор Плахотнюкни сиртдан ҳибсга олиш учун ордер чиқарган, Молдова прокуратураси унинг ватанига экстрадиция қилинишини талаб қилмоқда.
2010 йилдан 2019 йилгача Плахотнюк ҳукмрон тузилмалар таркибига кирган Молдова Демократик партиясини бошқарган.
Янгиликлар лентаси
0