https://sputniknews.uz/20221026/deputatlar-manfaatlar-toqnashuvi-togrisidagi-qonunni-qabul-qilishdi-29469425.html
Депутатлар “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди
Депутатлар “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг сўзларига кўра, қонун давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига... 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T13:54+0500
2022-10-26T13:54+0500
2022-10-26T13:54+0500
сиёсат
олий мажлис қонунчилик палатаси
манфаатлар тўқнашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/38/6813880_0:20:3076:1750_1920x0_80_0_0_eb2e7ab6b63a378a66ff7c4cc77b71c3.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.Қонун лойиҳаси билан “манафаатлар тўқнашуви” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда. Бу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.Давлат ташкилоти ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.Шунингдек, давлат ташкилотида аниқланган манфаатлар тўқнашуви вазиятларини ҳисобга олиш реестри юритилиши, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар назарда тутилмоқда.Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ белгилашга хизмат қилади.Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси юзасидан берилган таклифлар эътиборга олинди ва уни депутатлар қабул қилишди. Энди қонунни Сенат кўриб чиқиши керак.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг таъкидлашича, агентлик ўтказган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган. Бироқ ҳозиргача манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси ёки унга йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд эди.“Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат идораларида коррупциявий хавф-хатарларнинг бартараф этилишига, энг асосийси - давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилади”, - дея ёзди у ўзининг Telegram каналида.
https://sputniknews.uz/20220511/manfaatlar-toqnashuvi-alohida-qonun-bilan-tartibga-solinadi-24467244.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/38/6813880_178:0:2909:2048_1920x0_80_0_0_abe993f66a95f8e88c1550afd49472fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, олий мажлис қонунчилик палатаси, манфаатлар тўқнашуви
сиёсат, олий мажлис қонунчилик палатаси, манфаатлар тўқнашуви
Депутатлар “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг сўзларига кўра, қонун давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси билан “манафаатлар тўқнашуви” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда. Бу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.
Давлат ташкилоти ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Шунингдек, давлат ташкилотида аниқланган манфаатлар тўқнашуви вазиятларини ҳисобга олиш реестри юритилиши, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг
таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ белгилашга хизмат қилади.
Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси юзасидан берилган таклифлар эътиборга олинди ва уни депутатлар қабул қилишди. Энди қонунни Сенат кўриб чиқиши керак.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг таъкидлашича, агентлик ўтказган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган. Бироқ ҳозиргача манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси ёки унга йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд эди.
“Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат идораларида коррупциявий хавф-хатарларнинг бартараф этилишига, энг асосийси - давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилади”, - дея ёзди у ўзининг Telegram
каналида.