Бугун фақат Фарғона водийсида ёмғир ёғади – Ўзгидромет

© Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиЎзбекистонда куз!
Ўзбекистонда куз! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Республика бўйича ҳаво ҳарорати +12-17 даража илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +12-17 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +12-14 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +4-9 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0