https://sputniknews.uz/20221026/bojxonada-ayrim-jarayonlar-raqamlashtirildi-29466848.html
Божхонада айрим жараёнлар рақамлаштирилди
Божхонада айрим жараёнлар рақамлаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда масъул ходимлар рақамлаштириш бўйича ахборот тизимда ишлаш бўйича жойларда ўқув семинарлари олиб боришмоқда. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T11:43+0500
2022-10-26T11:43+0500
2022-10-26T11:43+0500
божхона
давлат божхона қўмитаси
иқтисод
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29466694_0:1:1280:721_1920x0_80_0_0_9e5445b536c5ea7ff62d97238d4a7c09.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Божхона органларида юк операцияларида амалга ошириладиган жараёнларни рақамлаштириш бўйича ахборот тизим ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси хабар берди.Қайд этилишича, “божхона-божхона омбори-тадбиркор” занжири асосида “Божхона ва юк операциялари” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди.Ушбу тизим божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш мақсадида йўлга қўйилади.Ҳозирда масъул ходимлар ушбу тизимда ишлаш бўйича жойларда ўқув семинарлари олиб боришмоқда.Маълумот учун, президентининг ПФ-122-сонли фармонида божхона омборларида юк операцияларида амалга ошириладиган жараёнларни рақамлаштириш бўйича ахборот тизимини яратиш топшириғи берилган.Эслатиб ўтамиз, эндиликда божхона омбори фаолиятини, эркин омбор фаолиятини, бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёни онлайн тартибда "Лицензия" автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқармоқда.Энди божхона назорати зонасига жавобгар шахс, божхона омбори эгаси ёки унинг ишончли вакили божхона хизмати рухсати билан божхона пломбалари ва маркировкаларини ечиш ҳуқуқига эга.30 БҲМгача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Муқаддам соддалаштирилган тартиб 10 БҲМгача бўлган жўнатмаларга нисбатан қўлланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29466694_160:0:1121:721_1920x0_80_0_0_98c80b45e614bd759d0e519f7079d195.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
божхона, давлат божхона қўмитаси, иқтисод, рақамли технологиялар
божхона, давлат божхона қўмитаси, иқтисод, рақамли технологиялар
Божхонада айрим жараёнлар рақамлаштирилди
Ҳозирда масъул ходимлар рақамлаштириш бўйича ахборот тизимда ишлаш бўйича жойларда ўқув семинарлари олиб боришмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Божхона органларида юк операцияларида амалга ошириладиган жараёнларни рақамлаштириш бўйича ахборот тизим ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси хабар
берди. Қайд этилишича, “божхона-божхона омбори-тадбиркор” занжири асосида “Божхона ва юк операциялари” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Ушбу тизим божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш мақсадида йўлга қўйилади.
Ҳозирда масъул ходимлар ушбу тизимда ишлаш бўйича жойларда ўқув семинарлари олиб боришмоқда.
“Машғулотлар давомида иштирокчиларга ушбу тизимдан фойдаланиш тартиблари тушунтирилмоқда. Навбатдаги машғулотлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тасарруфидаги “Тошкент-товар”, “Чуқурсой” ва "Сергели" ТИФ божхона постларига бириктирилган божхона омборларида ўтказилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, президентининг ПФ-122-сонли фармонида божхона омборларида юк операцияларида амалга ошириладиган жараёнларни рақамлаштириш бўйича ахборот тизимини яратиш топшириғи берилган.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда божхона омбори фаолиятини, эркин омбор фаолиятини, бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёни онлайн тартибда "Лицензия" автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқармоқда.
Энди божхона назорати зонасига жавобгар шахс, божхона омбори эгаси ёки унинг ишончли вакили божхона хизмати рухсати билан божхона пломбалари ва маркировкаларини ечиш ҳуқуқига эга.
30 БҲМгача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Муқаддам соддалаштирилган тартиб 10 БҲМгача бўлган жўнатмаларга нисбатан
қўлланган.