Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи жойларида 25 октябрь куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақида "Ҳудудгаз пойтахт" хабар берди.
Айтилишича мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Унга кўра, Миробод тумани Водил кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.
Бугун соат 10:00 дан қуйидаги жойларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Миробод тумани Қўшкўприк, Фарғона йўли, Нукус 1-тор, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаларидаги 400 та хонадонда;
Яшнобод тумани Бакиниский, Қашқадарё, Мирғоб, Фарғона йўли, Обод макон, Элбек кўчаларидаги 2206 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 41 та улгуржи ташкилотда.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0