Путин Қозоғистоннинг халқаро муносабатлардаги муҳим ролини қайд этди

© Sputnik / Mikhail Klimentyev / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент РФ Владимир Путин во время встречи в Кремле
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент РФ Владимир Путин во время встречи в Кремле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муваффақиятли ривожланмоқда, деди Путин.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевни Республика куни билан табриклаб, республиканинг турли соҳалардаги ютуқлари ва халқаро муносабатлардаги муҳим ролини таъкидлади. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати маълум қилди.
“Қозоғистон иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда ажойиб натижаларга эришди, у халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутади. Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муваффақиятли ривожланмоқда”, дейилади Россия раҳбари телеграммасида.
Путин Тоқаев ва Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.
Бугун, 25 октябрь куни, Қозоғистонда 13 йилдан буён биринчи марта Республика куни нишонланмоқда. Байрам 2009 йилда бекор қилинганди, бироқ бу йил президент Қасим-Жомарт-Тоқаев ташаббуси билан унга миллий байрам мақоми қайтариб берилди.
Янгиликлар лентаси
0