Поляклар нарх ошиши туфайли муддати тугаган товарларни харид қилишмоқда

© Sputnik / Алексей ВитвицкийТорговые полки в продуктовом магазине в Варшаве. Архивное фото
Торговые полки в продуктовом магазине в Варшаве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Хабар қилинишича, агар мамлакатдаги иқтисодий вазият ўзгармаса, Польша аҳолиси бир қанча турдаги маҳсулотлардан воз кечишга мажбур бўлади
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Қимматчилик шароитида поляклар дўконлардан яроқлилик муддати тугаган товарларни сотиб олишмоқда ҳамда чегирмаларга кўпроқ эҳтиёж сезишмоқда, деб ёзади Fakt нашри.
Мақолада келтирилишича, дўконларда нархи ошмаган бирорта ҳам товар йўқ. Польша аҳолиси агар вазият ўнгланмаса, бир қанча маҳсулотлардан буткул воз кечишдан саросимада.
Бундай вазиятга сабаб қилиб пандемия, Украинадаги можаро, инқироз ва мамлакатдаги ҳолат келтирилган. Расмий маълумотларга кўра, инфляция 17,2 фоизга ошган, аммо аҳолининг айтишича, уларнинг назарида нархларнинг ошгани статистик маълумотларда келтирилганга қараганда анча юқори.
Россиянинг Украинада демилитаризация ва денацификация бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлагандан буён Ғарб Москвага қарши санкциявий босимларини кучайтирди. Бироқ бу Европа мамлакатларида ёқилғи нархларининг кескин ошиши ва рекорд инфляцияга сабаб бўлади. Россия Президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россиянинг жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ ўйлаган стратегияси, аммо санкциялар бутун дунё иқтисодиётига катта зарба бўлди. Буларга қарамай, мамлакат раҳбарининг айтишича, Россиянинг молиявий барқарорлигини йўққа чиқариш амалга ошмади, Европа эса ўз санкцияларининг боши берк кўчасига кириб қолди.
Янгиликлар лентаси
0