Ўзбекистон ва БАА Осиё ва Жаҳон чемпионатларига тайёргарлик кўришда ҳамкорлик қилади

© Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари
Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Дубай шаҳрида ҳар икки қўмитанинг Бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Азза бинту Сулаймон иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Дубай шаҳрида ҳар икки қўмитанинг Бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Азза бинту Сулаймон иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Айтилишича, режага кўра, икки мамлакатнинг асосий ва ёшлар терма жамоалари йирик комплекс мусобақалар, Осиё ва жаҳон чемпионатларига тайёргарлик, спорт менежменти, тиббиёт каби йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкам олиб боради.
Шунингдек, йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш, мавжуд инфратузилмаларни яхшилаш бўйича ўзаро тажриба алмашади.
Азза бинту Сулаймон ўзбек спорти нафақат қитъа, балки жаҳонда катта мавқега эга экани, икки томонлама ҳамкорлик мамлакатларнинг спорт соҳасида янада жадал ривожланишига туртки бўлашини таъкидлади.
Ўз навбатида, Ойбек Касимов ҳам БАА спортига юқори баҳо бериб, ушбу давлат Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик Ўзбекистон спорти учун манфаатли эканини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0