Наманганда таэквондо бўйича халқаро турнир бошланди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаЧарос Каюмова завоевала серебряную медаль на чемпионате Азии по таэквондо WT в Южной Корее.
Чарос Каюмова завоевала серебряную медаль на чемпионате Азии по таэквондо WT в Южной Корее.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
“Namangan open” халқаро турнири бу йил учинчи бор ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Бугун Наманганда таэквондо WТ бўйича халқаро турнир ўтказилади. Бу ҳақида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар берди.
“Namangan open” халқаро турнири бу йил учинчи бор ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистонлик таэквондочилар билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Покистон мамлакатларидан спортчилар қатнашиши кутилмоқда.
“Мусобақада 30 октябрга қадар ёшлар, ўсмирлар ва катта спортчилар медаллар учун кураш олиб боради”, дейилади хабарда.
Мазкур турнир мамлакатда таэквондо WТ спорт турини янада оммалаштириш, чекка ҳудудлардан иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида президент Шавкат Мирзиёев “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чеккан эди. Ҳужжат билан Таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури ва Таэквондо спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали,таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнири ўтказилади.
Қолаверса, таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида "Вазир кубоги" мусобақалари ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0