Мелитополда телекомпания биноси олдида портлаш содир бўлди

Oбуна бўлиш
“ЗаТВ” телекомпанияси биноси олдида рўй берган портлаш оқибатида 5 киши жабрланган.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Запорожье вилояти Мелитополь шаҳридаги “ЗаТВ” телекомпанияси биноси олдида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Телекомпания биноси олдида сешанба куни эрталаб қўлбола портловчи қурилма портлаб кетган. Портлаш кучидан бино деразалар синган, бир нечат қаватлардаги эшиклар зарар кўрган. Ҳукумат маълумотларига кўра, беш киши жабрланган.
Запорожье вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Евгений Балицкий воқеа жойига келиб, портлаш оқибатида етказилган талофат зудлик билан бартараф этилишини маълум қилди.
“Одамлар қулай шароитларда ўз ишларига тезроқ киришишлари учун бугун етказилган зарар аниқлаш ва таъмирлаш ишлари ўтказилади. Штаб ўз ишини давом эттирмоқда, яқин орада етказилган барча талофатларни бартараф этамиз”, - деди Балицкий.
Россия Тергов қўмитаси “ЗаТВ” телекомпанияси биноси олдида рўй берган портлаш юзасидан суриштирув ўтказишини маълум қилди. Таъкидланишича, жиноятга алоқадор кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Янгиликлар лентаси
0