Максут Шадаев: телекоммуникация ҳаётимизнинг муҳим соҳаларидан бири

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Максут Шадаев Минтақавий Ҳамдўстликка аъзо давлатлар алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг қўшма 58-мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Телекоммуникация замонавий ҳаётнинг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, ҳукумат компания ва олимларга замон билан ҳамнафас бўлишда ёрдам бериши керак. Бу ҳақида Минтақавий Ҳамдўстликка аъзо давлатлар алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг қўшма 58-мажлисида Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Максут Шадаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
"Биз телекоммуникация объектив равишда ҳаётимизнинг муҳим соҳаларидан бири эканлигини кўрмоқдамиз. Бундан ташқари, бизнинг ишимиз доимий технологик тараққиётга бўлган эҳтиёжга жавоб беради. Айтиш мумкин, бу биз учун лойиҳа эмас, балки ҳаёт тарзи ва биз тартибга солувчилар сифатида компанияларимиз, муҳандисларимиз ва олимларимизга замон билан ҳамнафас бўлишда, энг замонавий технологияларни яратишда ёрдам беришимиз муҳим”, - дейди у.

Совместное 58 заседание Совета глав АС РСС и 28 заседание Координационного совета государств-участников СНГ по информатизации при РСС
© Sputnik
Шадаевнинг сўзларига кўра, йиғилиш давомида тегишли идоралар раҳбарлари бошқармалар фаолияти натижалари ва уларнинг телекоммуникацияларни стандартлаштириш бўйича халқаро конференцияларда иштирок этиш ҳамда 2023 йилда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бўлажак йиғилишнинг асосий масалаларига тўхталиб ўтди.
“Йиғилишларда ахборот коммуникациялари соҳасида ижодкорликни фаоллаштириш ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликдаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилувчи энг долзарб масалаларни кўриб чиқиш зарур”, - дейди у.
Маълумот учун, Мазкур йиғилишда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон алоқа маъмуриятлари делегациялари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ICTWeek Uzbekistan 2022 доирасида Алоқа соҳасида Минтақавий ҳамдўстлик (АСМҲ) йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ҳафталик доирасида халқаро форумлар, семинарлар ва конференциялар ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, тадбир доирасида мамлакатнинг ICTEXPO ахборот технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўз ишини 27 октябрга қадар давом эттиради.