Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳамма нарса армия учун: Россияда махсус кенгаш иш бошлади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПредседатель правительства РФ Михаил Мишустин
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Армия эҳтиёжларини қондириш мақсадида Россия Ҳукуматининг мувофиқлаштирувчи кенгаши ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи мажлиси 24 октябрь кун бўлиб ўтди ва уни бош вазир Михаил Мишустин олиб борди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Кенгаш қурол-яроғ ва техника етказиб бериш, бюджетни молиялаштириш, нархларни шакллантириш, етказиб берувчи ва пудратчиларни танлаш, ихтисослаштирилган инфратузилмани яратиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш билан шуғулланади, - дейилган хабарда.
Бош вазир айтишига кўра, (армия эҳтиёжлари учун етказиб берилаётган маҳсулотлар учун - таҳр.) ҳамма жойда яшил йўлак бўлиши, келишмовчиликлар қисқа вақт ичида ҳал этилиши керак.
Кенгаш аъзолари озиқ-овқат ва тиббий масалалар билан ҳам шуғулланади – армия зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланиши, кийим-кечак учун нафақа ва захира дастурини зудлик билан ҳал қилиш керак, деди бош вазир.
Мувфиқлаштирувчи кенгашди ихтисослашган вазирликлар ўз йўналиши бўйича қўшинларга керакли маҳсулот етказиб беришни таъминлайди.
Хусусан саноат ва савдо вазири ️Денис Мантуров барча турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техника, алоқа воситалари ва бошқа бир қатор масалалар учун жавобгар бўлади.
Алоҳида ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақида

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 19 октябрь куни ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳарбий ҳолат, ушбу ҳудудларга қўшни бўлган Қрим Республикаси, Краснодар ўлкаси, Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ростов вилоятлари ва Севастопол шаҳри ҳудудларида - ўртача жавобгарлик даражаси жорий этиш тўғрисида фармонни имзолаган эди.

Шунингдек, Россиянинг қолган барча ҳудудларида ҳам турли тайёрлик даражалари жорий этилган.

Ундан ташқари, фармон субъектларида Мудофаа, Ички ишлар, Фуқаролик мудофааси, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ФХХ ҳамда Миллий қўшинлар вакиллари иштирокида тезкор штаблар ташкил этишни ҳам назарда тутади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0