https://sputniknews.uz/20221025/gaz-quduqlaridan-istemolchigacha-bolgan-tizim-toliq-raqamlashtiriladi-29440194.html
Газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизим тўлиқ рақамлаштирилади
Газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизим тўлиқ рақамлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳолига 10 млрд куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича кўрсатма берди. 25.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-25T08:30+0500
2022-10-25T08:30+0500
2022-10-25T08:30+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
газ
кўмир маҳсулоти
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/19/29440039_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_84c256ef45ae380e9ac77f79b35d4f2c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилишда маълум қилинди.Қайд этилишича, Ҳукумат қарори қарори билан, ҳар бир вилоят, туман ва йўналишлар кесимида алоҳида режа-жадваллар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, манбалари белгиланган.Йиғилишда энергетика вазири ва вилоят ҳокимлари шу борада бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.Таъкидланишича, аҳолини, аввало, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда.Бунинг учун IV чоракда 21 миллиард киловатт соат, келгуси йил бошида қарийб 22 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Давлат раҳбари бу жараёнда исрофга йўл қўймаслик учун газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича кўрсатма берди.Табиий газ тармоғидан узоқдаги қишлоқ ва овуллар, ижтимоий объектларга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилади. Президент қайси ҳудудга яна қўшимча захира керак бўлса, таъминлаб берилишини таъкидлади.Энергетика вазирлигига аҳолининг энергия манбалари билан таъминланганлик ҳолатини реал вақт тартибида мунтазам назорат қилиб бориш топширилди. Юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда “колл-марказ”лар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти муҳим экани қайд этилди.Дунёда энергетика соҳасида рўй бераётган муаммолар минтақамизга ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани қайд этилди. Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борада дахлдорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.Йиғилишда корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банкларининг барқарорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Кредитлар эвазига ишга туширилган лойиҳаларни тўлиқ қувватга олиб чиқиб, уларнинг муддати ўтган қарздорлигини камайтиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/19/29440039_72:0:1207:851_1920x0_80_0_0_e1b138d623ce37c7af061e8750701efa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, газ, кўмир маҳсулоти, электр энергияси
сиёсат, шавкат мирзиёев, газ, кўмир маҳсулоти, электр энергияси
Газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизим тўлиқ рақамлаштирилади
Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳолига 10 млрд куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича кўрсатма берди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилишда маълум
қилинди. Қайд этилишича, Ҳукумат қарори қарори билан, ҳар бир вилоят, туман ва йўналишлар кесимида алоҳида режа-жадваллар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, манбалари белгиланган.
Йиғилишда энергетика вазири ва вилоят ҳокимлари шу борада бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Таъкидланишича, аҳолини, аввало, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда.Бунинг учун IV чоракда 21 миллиард киловатт соат, келгуси йил бошида қарийб 22 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши белгиланган.
Давлат раҳбари бу жараёнда исрофга йўл қўймаслик учун газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Табиий газ тармоғидан узоқдаги қишлоқ ва овуллар, ижтимоий объектларга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилади. Президент қайси ҳудудга яна қўшимча захира керак бўлса, таъминлаб берилишини таъкидлади.
“Барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада масъулиятини икки карра ошириб, аҳолини рози қилиши, ҳеч бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмасдан, тезкор ҳал этиши лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Энергетика вазирлигига аҳолининг энергия манбалари билан таъминланганлик ҳолатини реал вақт тартибида мунтазам назорат қилиб бориш топширилди. Юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда “колл-марказ”лар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти муҳим экани қайд этилди.
Дунёда энергетика соҳасида рўй бераётган муаммолар минтақамизга ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани қайд этилди. Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борада дахлдорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банкларининг барқарорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Кредитлар эвазига ишга туширилган лойиҳаларни тўлиқ қувватга олиб чиқиб, уларнинг муддати ўтган қарздорлигини камайтиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.