Ғарб Киевнинг ядровий провокация уюштиришига “оқ фотиҳа берди”

© © AP Photo / Kostiantyn LiberovУкраинские военные. Архивное фото
Украинские военные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Октябрь ойи сўнггида халқаро ахборотлар фони ёрқинлашмади. Кеча Россия Мудофаа вазирлиги қўшимча оптимизм уйғотмайдиган расмий баёнот билан чиқди.
Бош штаб турли разведка маълумотларига асосланиб, Украина нафақат “чиркин” атом бомбасини яратиш бўйича ишларни амалда якунлагани, балки ўз ҳудудида фойдаланишга тайёр (аниқроғи, ғарблик хўжайинларидан тўғридан-тўғри рухсат олган, деб ўқилсин) эканлигини ҳам маълум қилди.
Шу ерда Киев ахборотга зўр бериб ушбу баёнотни инкор этишга тушди ва одатига кўра Россияни ядровий зарба беришга тайёргарликда айблади. Бу ҳақда кейинроқ. Ҳозир эса физиканинг бир қатор асосий қоидалари ва яқин тарих фактларини эслатиб ўтишни истардим.
“Чиркин бомба” атамаси, қанчалар ажабланарли бўлмасин, уранни илк бор қурол даражасида бойитиш бўйича иш бошланишидан бир неча йиллар аввал пайдо бўлган. Ғояни америкалик фантаст - ёзувчи Роберт Хайнлайн шакллантирган. У башорат қилиш қобилияти билан тарихий “Манхеттен” лойиҳасининг ишга туширилишидан уч йил илгари олдинлаб кетган. Шу билан бирга, Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари устидан ҳалокатли кучини намойиш этган “покдомон” “ҳамкасб”идан фарқли ўлароқ, “чиркин” ядро қуроли мақбул ва амалга оширилиши мумкин бўлган назария бўлимида қолди. Албатта, яхшиликка.
Радиоактив “масаллиқ”қа эга бўлган “чиркин бомба” бир вақтнинг ўзида таъсир қилиш механикаси жиҳатига кўра ҳарбий атом ўқ-дориларидан тубдан фарқ қилади. “Чирқин бомба”да портловчи модданинг бошланғич заряди атом ядросининг бўлинишининг занжирли реакциясини бошлайди, бу ҳаво массасининг вайрон қилувчи механик таъсирини ва электроникани ўчириб қўйиши мумкин бўлган кучли электромагнит бузилишларни ҳамда кейинчалик ҳудуднинг радиоактив яримпарчаланиш даври маҳсулотлари билан ифлосланишини келтириб чиқаради.
Оддий ядро қуролининг портлаши натижасида стронций-89, стронций-90, цезий-137, рух-64 ва тантал-181 изотоплари ҳосил бўлиб, тупроқ, сув ва инсон танасига кириб, радиация касаллигини келтириб чиқаради. Катта дозаларда ва заифроқ таъсир қилишда улар қон ва суяк илигининг оғир касалликларини келтириб чиқаради. Кучсиз таъсир билан эса қон ва суяк илигининг жиддий касалликларини келтириб чиқаради. Бомбанинг кўпчиликка маълум бўлмаган хусусияти шундаки, юқорида келтирилган изотопларнинг аксарияти жуда қисқа яримбузилишларга эга ва атиги беш-ўн йил ичида бомба билан зарарланган ҳудудни қайта тиклаш мумкин. Мисол тариқасида яна ўша Хиросима ва Нагасакини келтириш мумкин: Америка зарбасидан сўнг тўрт йил ўтиб аҳоли у ерларга қайтди ва шаҳрини қайта тиклашни бошлади.
Классик ядровий бомбани яратиш илмий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда мураккаб ва жуда кўп маблағ талаб қилади. Ҳаттоки ҳозирда ҳам жуда кам мамлакатлар уранни қурол даражасида бойитиш, шунингдек, тактик ва стратегик етказиб бериш воситаларини ишлаб чиқариш имконини берувчи илмий-техник даражасига эришган. Ядровий қуролга эга мамлакатлар атомга оид сирларини қаттиқ қўриқлайди ва атом бомбасига эга мамлакатлар рўйхати кўпаймаслигида ҳайратланарли бирдамлик кўрсатишади. Барибир, бу ўша КХДР дек мамлакатга ўз ядровий дастурини яратишга ҳалал бермади.
Ўз навбатида “чиркин бомба” заиф ёки таназзулга учраётган мамлакатлар учун жуда жозибадор. Айниқса, масалан, Украина учун шуниси билан жозибадорки, у қудратли илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш кластерини талаб қилмайди. Бунинг учун шунчаки радиоактив материаллар ёки шундай чиқиндиларнинг маълум захираси ва нисбатан оддий етказиб бериш воситаси, айтайлик, кемага қарши ракетанинг муқобили бўлса кифоя. Бундай ҳолатда ракета ёки артиллерия снарядининг жанговар қисми бўлиниш занжири реакциясини бошлаш учун эмас, балки фақат пуркаш ва хавфли моддаларнинг максимал тарқалиши учун ишлатилади. Гарчи ниҳоятда оддий бўлсада, бу услуб радиоактив элементларнинг чексиз диапозонидан, шу жумладан, ярим бўлиниш даври юз ва ҳатто минг йиллар бўлган элементлардан фойдаланиш имконини беради. Яъни шартли уран билан тўлдирилган контейнер билан портлатилган ҳудуд кўп авлодларни аввалдан ифлосланишини кафолатлайди. Тупроқни ҳам, сувли ва ўсимлик қатламини ҳам ифлослантиради. Шу сабабли бундай қуролдан фойдаланишга фақатгина ўз рақибидан ҳаддан ташқари нафратланадиган, ёки ҳар қандай қурбонликларга, жумладан ўз ҳудудлари ва фуқаролари саломатлигини йўқотишга тайёр бўлганлар қодир бўлиши мумкин.
Украина ҳолатида эса икки шарт ҳам тўғри келган.
Владимир Зеленский камерада ҳалол ва фожиакор ифода ясаётганда, Украина ядро қуроли ҳақида ҳаттоки, “хаёл ҳам сурмаган” деяётган бўлса ҳам ёлғон гапирмоқда. Чунки 2022 йилнинг 19 февралида, яъни махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин, у Европада хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида Киев ўзининг ядровий зарба бериш салоҳиятини тиклаш учун инкор этиб бўлмайдиган ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлаган эди. Махсус операциянинг кейинги ойларида у Ғарбдаги ҳомийларидан Россияга қарши ядровий зарба беришни талаб қилди. Ваҳоланки, Россия ҳеч қачон, бирор марта бўлса хам, ҳеч қаерда расмий даражада биринчи бўлиб бундай зарба беришга тайёрлиги ҳақида айтмаган. Аслида эса Зеленский қитъалараро баллистик табриклар алмашинуви натижасида сайёрада ҳеч нарса тирик қолмаслиги узоқ вақтдан бери тасдиқланган ҳақиқатни умуман менсимасдан, ядровий урушга гижгижламоқчи. Украина раҳбарининг Россия ва россияликларга нафрати шу қадар кучлики, у ҳатто бунинг мақсадида бутун инсониятни йўқ қилиб ташлашга тайёр.
“Чиркин бомба” яратишга на хоҳиши, на жисмоний имкониятлари борлигини таъкидлаётган Украина томонининг ҳам сўзларини шундай совуққонлик билан қабул қилиш керак.
Ҳатто махсус ҳарбий операция жараёнида ракета ва бомба зарбалари бериш харитасининг энг юзаки таҳлили ҳам шуни кўрсатадики, Москва ҳали бирор маротаба заряд ишлаб чиқариш жараёнида иштирок эта оладиган қандайдир хавфли корхонага зарба бермаган. Бу ҳолатда Украина ҳақида нима дейиш мумкин?
Запорожье АЭС нинг ўзига Киев қуролли тузилмалари артиллерия тизимларининг ҳаммаси билан 29 маротаба зарба берди. Яна 10 маротаба станцияга учувчисиз аппаратларнинг зарбаларига дучор бўлди. АЭС ҳудудида Украина дарё десант қўшинлари тўрт марта қўнди ва вазифаси Европадаги энг кучли АЭС ни ҳимоя ва мудофаа қилиш бўлган Россия гвардиясига йўқотишлар билан улоқтирилди.
Генерал-лейтенант Кириллов лойиҳа ижрочиларини аниқ кўрсатмоқда. Корхоналар орасида Днепропетровск вилояти, Желтые Воды шаҳридаги Восточний кон-қайта ишлаш комбинати бор, у ерда Иттифоқ давридан бери Украина энергетика саноати эҳтиёжлари учун уранни саноат ишлаб чиқариш ва бойитиш амалга оширилган. Худди шу рўйхатда деярли етмиш йил давомида уран тузлари ишлаб чиқарилган Днепродзержинскдаги Приднепровский кимё заводи, шунингдек, уран-темир рудаларини эритиш жараёнида олинган технологик эритмалари бор. Маҳаллий чиқиндиларда фақат тасдиқланган маълумотларга кўра, 40 миллион тоннага яқин қаттиқ радиоактив чиқиндилар бор.
Шу билан биргаликда Киев ихтиёрида бошқа резервлар ҳам бор. Масалан, Фанлар академияси қошидаги Киев Ядро тадқиқотлари институтида ВВР-М реактори (бассейн туридаги нурли босимли сув,) бор, Харьковда эса ҳам совет давридан бери фаолият юритиб келаётган, ўз вақтида “Ураган” термоядро қурилмасини яратиш каби лойиҳаларда иштирок этган физика-техника институти бор. Иккала корхона ҳам шу йиллар давомида радиоактив материаллар ва изотопларнинг ҳаракатини ўрганишни давом эттирди.
Агар ғарб матбуотини очиб, ушбу мавзуга алоқадор материаллар қидирилса, энг тўғри маънода айтиш керакки, Россия томони баёноти ҳеч бўлмаса нейтрал қаралган бирорта ҳам материал топилмайди. Ғарбнинг пропаганда машинаси Мудофаа вазирлигимизнинг ҳар қандай фактларини инкор этади ва Россия томонини энг ёмон бўёқларда кўрсатади. Гўёки Москва тактик ядровий қурол билан зарба беришга тайёёрланмоқда ва шу тариқа туташув чизиғида қарама-қаршилик даражасини янада ошириш ниятида. Луганск, Запорожск ва Херсон вилояти деярли бутунлай озод этилди. Донецкнинг эса ярмидан кўпи. Россия қўшинлари янги чегараларда мустаҳкамланди ва Украина армиясининг ҳужумларини тўхтатиш вазифаларининг фортификацияси билан шуғулланишмоқда. Москва учинчи жаҳон урушини қўзғатиб, бутунлай йўқ бўлиб кетиши билан осмонга кўтарилишига ҳожат йўқ.
Киевнинг эса бундай асослари жуда кўп.
Харьков вилоятидаги баъзи муваффақиятлардан сўнг, қўшинларнинг кейинги олдинга силжиши тўхтаб қолди ва Луганск вилоятининг “ғалабали озод этилиши” Украина генералларининг хариталарида қолди холос. Херсон даштларида ва Николаев яқинида вазият бунданда ёмонроқ. Ҳатто энг ёқимсиз Украина ресурслари ҳам Қуролли Кучлар операция муваффақиятларини мустаҳкамлашга уринавериб катта йўқотишларга дуч келганини тан олади. Киев рус бўлинмаларининг сафарбар қилинганлар билан тўйинганлиги сабабли фронтни ёриб ўтиш ва Херсон каби йирик шаҳарларни эгаллаб олиш эҳтимоли туппа –тузук утопия эканлигини яхши тушунади.
Ахир қишга ҳам яқин қолди. Бу қишни эса “Нафтогаз” раҳбари Украина тарихидаги энг қийин қиш бўлиши, чунки бутун мамлакатни иссиқлик ва электр тақчиллиги кутаётганлигини айтган эди. Шунинг учун шошилиш керак, украин аскарларига ёрдам учун НАТО аскарларини тортиш керак. Жудаям шартли ғарб қонунчилиги нуқтаи назарига кўра, буни Россиянинг ядровий зарбасини саҳналаштириш орқали амалга ошириш мумкин. Ғарбнинг ҳарбий блоки оддийгина бошқа нарсага муносабат билдириб қолмайди.
Ғарбда бизларни Европа ва Американи радиоактив чангига айлантиришни истайдиган қонхўр маньяклар тимсоли шаклланиб бўлган. Туппа-тузук бемаънилик, албатта. Бироқ геосиёсий жазаваларнинг ортиб бораётганини ҳисобга олганда, ўз навбатида Брюссель ва Вашингтон ўзларини янги Россиядан радиоактив чўл билан чегралашга қарор қилмайди ва чирқин ҳийла-найранглардан фойдаланмайди деб умид қилиш қолади.

Мавзуга оид:

Киев Россияни айблаш учун ядровий қурол портлатмоқчи – Россия Мудофаа вазирлиги
Киев режими Украинада катта провокацияни уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ
Володин Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарларини ядровий терроризмнинг шериклари деб атади
Янгиликлар лентаси
0