https://sputniknews.uz/20221025/evropa-ukrainadan-charchadi---yapon-siyosatchisi-29442819.html
Европа Украинадан чарчади - япон сиёсатчиси
Европа Украинадан чарчади - япон сиёсатчиси
Sputnik Ўзбекистон
Япон сиёсатчиси Масудзоэнинг айтишича, совуқ мавсумлар тушиши билан европаликлар Украина мавсусидан чарчашади 25.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-25T13:03+0500
2022-10-25T13:03+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
украина
европа
инфляция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29248456_0:0:640:360_1920x0_80_0_0_507896359c14eaf157de2c3b1e0af70d.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт, Sputnik - Қиш мавсуми тушиши билан европаликлар Украина мавзусидан чарчайди, дейди япон сиёсатчиси, "Япония ислоҳотлар партияси" етакчиси Еити Масудзоэ JB Press нашрига ёзган мақоласида. Айни пайтда Украина учун асосий "қутқарув камари" бу Ғарбнинг ёрдами, бироқ бу ёрдам чексиз давом этмайди, дейди сиёсатчи. Украинани қуроллар билан қўллаб-қувватлаш чексиз давом этмайди. Украинани қуроллар билан таъминлаш Ғарб мамлакатлари аҳолиси тўлайдиган солиқ эвазига амалга оширилади. Европа Украинадан чарчагани сезилмоқда, деб ёзади Масудзоэ. Ҳозир Европада совуқ тушмоқда, қиш яқинлашмоқда, бу эса эҳтимол Европани Украинадан янада чарчатади. Бунда Россия унинг фикрича, европаликларнинг турмушини мураккаблаштирадиган "генерал Аёз бобо"дан умид қилмоқда. "Украина можароси ва унинг ортидан келган иқтисодий санкциялар Европанинг асосий энергетика сиёсатини ларзага келтирди. Европада қуйи қатламда Украинага нисбатан антипатия кучаймоқда" , - деб ёзади сиёсатчи. 24 февралдан буён Россия Украинада демилитаризация ва денацификация мақсадида ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида Ғарб Россияга қарши санкциялар қўллади ва бу Европа мамлакатларида энергоманбаларнинг кескин ошиши ҳамда рекорд даражадаги инфляцияга олиб келди. Ёқилғи, биринчи навбатда, газ нархининг кўтарилиши фонида Европада саноат ўзининг рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди.
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29248456_80:0:560:360_1920x0_80_0_0_aea6aad0e076ae89d137c377cb3a6f42.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, европа, инфляция, россия
дунёда, украина, европа, инфляция, россия
Европа Украинадан чарчади - япон сиёсатчиси
13:03 25.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Япон сиёсатчиси Масудзоэнинг айтишича, совуқ мавсумлар тушиши билан европаликлар Украина мавсусидан чарчашади
ТОШКЕНТ, 25 окт, Sputnik - Қиш мавсуми тушиши билан европаликлар Украина мавзусидан чарчайди, дейди япон сиёсатчиси, "Япония ислоҳотлар партияси" етакчиси Еити Масудзоэ JB Press нашрига ёзган мақоласида.
Айни пайтда Украина учун асосий "қутқарув камари" бу Ғарбнинг ёрдами, бироқ бу ёрдам чексиз давом этмайди, дейди сиёсатчи. Украинани қуроллар билан қўллаб-қувватлаш чексиз давом этмайди. Украинани қуроллар билан таъминлаш Ғарб мамлакатлари аҳолиси тўлайдиган солиқ эвазига амалга оширилади. Европа Украинадан чарчагани сезилмоқда, деб ёзади Масудзоэ.
"Украинадан чарчаш "феномени" , масалан, 25 сентябрда Италия умумий сайловларда ўнг коалиция ғалаба қозониши учун асосий сабаб бўлди. Ёрдам ҳақида янада кўпроқ сўраётган Украинага нисбатан антипатия ортиб бормоқда. Венгрия бош вазири Виктор Орбан ЕИ да Россияга санкциялар қўллашга қарши чиқди. Швецияда ҳам ўнг коалиция 11 сентябрь куни ғалаба қозонди", - дея таъкидлайди у.
Ҳозир Европада совуқ тушмоқда, қиш яқинлашмоқда, бу эса эҳтимол Европани Украинадан янада чарчатади. Бунда Россия унинг фикрича, европаликларнинг турмушини мураккаблаштирадиган "генерал Аёз бобо"дан умид қилмоқда.
"Украина можароси ва унинг ортидан келган иқтисодий санкциялар Европанинг асосий энергетика сиёсатини ларзага келтирди. Европада қуйи қатламда Украинага нисбатан антипатия кучаймоқда" , - деб ёзади сиёсатчи.
24 февралдан буён Россия Украинада демилитаризация ва денацификация мақсадида ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида Ғарб Россияга қарши санкциялар қўллади ва бу Европа мамлакатларида энергоманбаларнинг кескин ошиши ҳамда рекорд даражадаги инфляцияга олиб келди. Ёқилғи, биринчи навбатда, газ нархининг кўтарилиши фонида Европада саноат ўзининг рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди.