Диёра Келдиёрова ўз вазнида жаҳоннинг тўртинчи рақамли дзюдочисига айланди

© НОК УзбекистанаДиёра Келдиёрова
Диёра Келдиёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро дзюдо федерацияси Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Диёра Келдиёрова ўз вазнида жаҳоннинг тўртинчи рақамли дзюдочисига айланди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Халқаро дзюдо федерацияси Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистонлик спортчилар рейтингда сезиларли ўсишга эришишди.
Жумладан, Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида жаҳоннинг тўртинчи рақамли спортчисига айланди.
БААда бронза медалига сазовор бўлган Шаҳрам Аҳадов эса 24-поғонага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлганди.
Турнирда -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик спортчи Шаҳрам Aҳадов бронза медалини қўлга киритган.
Янгиликлар лентаси
0