Бугундан Ўзбекистондаги педагог кадрлар аттестациясининг тест синовлари бошланди

© Unspalash / Sebastian MantelРабота в офисе
Работа в офисе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
14 та ҳудудда бошланган малака (тест) синовларини реал вақт режимида кузатиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Бугундан Ўзбекистондаги педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланди. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси хабар берди.
Айтилишича, ​ 14 та ҳудудда бошланган малака (тест) синовларини реал вақт режимида кузатиш мумкин.
Ноябрь ойи сўнггига қадар давом этиши режалаштирилган синовлар зарур шарт-шароитлар яратилган, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган биноларда ўтказилмоқда.

“Компьютер орқали махсус дастур ёрдамида ўтказилаётган синовларни imtihon.tdi.uz сайти орқали реал вақт режимида кузатиб бориш мумкин. Аттестацияда иштирок этаётган педагоглар тестни якунлашлари билан натижа экранда ва уларнинг pedkadr.tdi.uz сайтидаги шахсий кабинетларида акс этади”, дейилади хабарда.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилмоқда. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0