https://sputniknews.uz/20221024/vladimir-norov-pan-gi-mun-bilan-uchrashdi-29396697.html
Владимир Норов Пан Ги Мун билан учрашди
Владимир Норов Пан Ги Мун билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда Оролбўйида амалага ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T10:28+0500
2022-10-24T10:28+0500
2022-10-24T10:28+0500
сиёсат
владимир норов
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/18/29396801_0:0:519:292_1920x0_80_0_0_8e10004ce3072153991efa6af98d4f0c.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси Раиси Пан Ги Мун билан учрашди.Сеул шаҳрида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15 ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.Владимир Норов ва Пан Ги Мун иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор экани, Оролбўйида бир неча бор бўлгани ва у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.Қайд этилишича, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган. У ерда иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” технологиялар ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорлик олиб борилмоқда.Ҳозирда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва ассамблея ўртасидаги келишувга мувофиқ, бугунги кунда қиймати 5,9 миллион долларлик “Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини бартараф этиш бўйича Оролбўйи минтақасини яшил қайта тиклаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, Оролбўйида “яшил” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов Антонио Гутерриш билан учрашганди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланиши маълум қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/18/29396801_0:0:519:390_1920x0_80_0_0_2e1c39decc55ba89acd3d9d10f261b65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, орол денгизи
сиёсат, владимир норов, орол денгизи
Владимир Норов Пан Ги Мун билан учрашди
Учрашувда Оролбўйида амалага ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси Раиси Пан Ги Мун билан
учрашди. Сеул шаҳрида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15 ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.
Владимир Норов ва Пан Ги Мун иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор экани, Оролбўйида бир неча бор бўлгани ва у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.
Қайд этилишича, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган.
У ерда иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” технологиялар ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Ҳозирда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва ассамблея ўртасидаги келишувга мувофиқ, бугунги кунда қиймати 5,9 миллион долларлик “Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини бартараф этиш бўйича Оролбўйи минтақасини яшил қайта тиклаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Оролбўйида “яшил” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов Антонио Гутерриш билан учрашганди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланиши маълум
қилинган.