Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи “Dream Park” номи билан очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный вход в парк имени Гафура Гуляма. Висит табличка Санитарный день
Центральный вход в парк имени Гафура Гуляма. Висит табличка Санитарный день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозир боғ тест режимида ишлаяпти. Ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом боғи “Dream Park” номи билан тест режимида очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, боғдаги таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етмоқда.
“Ҳозир боғ тест режимида фаолият бошлади. Яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.
“Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик. Тез орада бу ерда табиат билан уйғунликни сақлаган ҳолда, ҳақиқатда ҳам дам олиш мумкин бўлади”, - дейди Ғафур Ғулом боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков.
Таъкидланишича, Ғафур Ғулом боғи "экофрендли" услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилган. Боққа чархпалак ҳам қайтарилган ва замонавий жиҳозланган.
Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилган. Шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилган. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган.
Янгиликлар лентаси
0