https://sputniknews.uz/20221024/toshkent-andijon-va-toshkent-samarqand-pulli-avtomobil-yollari-qachon-qurib-bitkaziladi-29409629.html
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қачон қуриб битказилади
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қачон қуриб битказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлларини қуриш ишлари давом этмоқда - тафсилотлар. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T17:21+0500
2022-10-24T17:21+0500
2022-10-24T17:21+0500
жамият
автомобил
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213809_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_f90b3b706cd1e0514af0899f55661ed9.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.Улар қуйидагилар:Эслатиб ўтамиз, июль ойида президент қарори билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланганди.Дастур доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштириш, автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш назарда тутилган.Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади. Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213809_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_6eb7026b86a38db095020fb367b1a16c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автомобил, йўл
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қачон қуриб битказилади
Ҳозирда Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлларини қуриш ишлари давом этмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум
қилди. Унинг сўзларига кўра, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари;
Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида президент қарори билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланганди.
Дастур доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштириш, автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш назарда тутилган.
Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади. Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил
этилади.