Тоқаев Қозоғистоннинг янгиланган Ҳарбий доктринасини тасдиқлади

© Sputnik / Пресс-служба президента Казахстана / Медиабанкка ўтишКасым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда ҳарбий таҳдидлар ва хавфсизликка таъсир этувчи ҳозирги шароит ва омиллар ўз ифодасини топгани тушунтирилади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг замонавий шароитларда хавфсизлик ва мудофаани таъминлайдиган янгиланган Ҳарбий доктринасини тасдиқлади. Бу ҳақда республика мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Тоқаев 2021 йил 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида Ҳарбий доктринани янгилаш зарурлигини эълон қилди ва қуролли кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмаларни қайта форматлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди. Мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, таҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш давлат аҳамиятига молик устувор вазифаларга айланиши кераклигини таъкидлади.
“Давлат раҳбари Қозоғистон Ҳарбий доктринасини тасдиқлади”, дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, ҳужжатда ҳарбий таҳдидлар ва хавфсизликка таъсир этувчи ҳозирги шароит ва омиллар ўз ифодасини топгани тушунтирилади. У ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-стратегик соҳалардаги фаолиятнинг янги йўналишларини, ҳарбий соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва ҳарбий режалаштириш тизимини жорий этиш чора-тадбирларини ўз ичига олади.
Қайд этилишича, Қуролли кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш учун махсус операция қўшинларини ривожлантириш ва уларнинг бошқа давлат органларининг махсус бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш режалаштирилган.

“Ҳарбий доктринанинг янги таҳрири давлатнинг ҳарбий хавфсизлик ва мудофаани таъминлаш бўйича қарашларини замонавий талаб ва шароитларга мослаштириш имконини беради, шунингдек, янги таҳдид ва хавфларга муносиб жавоб бериш учун мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини оширади”, - дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳарбий доктринага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон кучга киргани таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0