https://sputniknews.uz/20221024/sibirda-ozbek-tili-va-madaniyati-markazi-ochilishi-kutilmoqda-29397461.html
Сибирда ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши кутилмоқда
Сибирда ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда - тафсилотлар. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T12:17+0500
2022-10-24T12:17+0500
2022-10-24T12:17+0500
новосибирск
талабалар
ўзбек тили
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1306/82/13068267_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8087d048ab8d6e033fa85d4e78427f88.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида “Дунё”АА хабар берди.Ўзбекистон Бош консулхонаси 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказди. Унда Россия фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси Сибирь бўлими, Новосибирск давлат университети вакиллари, шунингдек, Новосибирскдаги олий таълим муассасаларининг ўзбекистонлик талабалари иштирок этди.Учрашувда ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳақида сўз юритилди.Новосибирск давлат университети профессори Владислав Кокоулин Ўзбекистонда давлат тилига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб, унинг халқаро даражадаги нуфузи ошиб бораётганини таъкидлади.Иштирокчилар Сибирь федерал округида Россия фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этишга қизиқиш билдирди.Маълумот учун, бу йил Москва давлат лингвистика университетида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилган эди. Ҳозирда Россияда иккита олий ўқув юрти ўзбек тилида касбий таълим беради – булар Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО).Шунингдек, Москва lавлат kингвистика eниверситетида (МДЛУ) ўзбек тилини биладиган сиёсатшунослик, тилшунослик ва хорижий минтақашунослик бўйича мутахассислар тайёрланади.
новосибирск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1306/82/13068267_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_897c3fdcfede35d4209875134ed02913.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
новосибирск, талабалар, ўзбек тили, жамият
новосибирск, талабалар, ўзбек тили, жамият
Сибирда ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши кутилмоқда
Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида “Дунё”АА хабар
берди. Ўзбекистон Бош консулхонаси 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказди. Унда Россия фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси Сибирь бўлими, Новосибирск давлат университети вакиллари, шунингдек, Новосибирскдаги олий таълим муассасаларининг ўзбекистонлик талабалари иштирок этди.
Учрашувда ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳақида сўз юритилди.
Новосибирск давлат университети профессори Владислав Кокоулин Ўзбекистонда давлат тилига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб, унинг халқаро даражадаги нуфузи ошиб бораётганини таъкидлади.
Иштирокчилар Сибирь федерал округида Россия фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этишга қизиқиш билдирди.
Маълумот учун, бу йил Москва давлат лингвистика университетида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилган эди. Ҳозирда Россияда иккита олий ўқув юрти ўзбек тилида касбий таълим беради – булар Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО).
Шунингдек, Москва lавлат kингвистика eниверситетида (МДЛУ) ўзбек тилини биладиган сиёсатшунослик, тилшунослик ва хорижий минтақашунослик бўйича мутахассислар
тайёрланади.