Асадов президентнинг ҳафталик иш режасини маълум қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов
Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Шерзод Асадов маълум қилишича, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ҳафта давомида президент Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳакмкорлигини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасисдан фикр алмашиш ўрин олган.
“Бундан ташқари, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, дейди Шерзод Асадов.
27 октябрь куни давлат етакчиси “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.
Шу билан бирга, мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлашади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябоь куни Остонада “Марказий Осиё - Россия” саммити бўлиб ўтганди. Унда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди. Саммит давомида иштирокчилар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, мавжуд геосиёсий вазиятда, жумладан, озиқ-овқат, хомашё ва логистика нархлари ошиши шароитида умумий савдо-иқтисодий ва бошқа манфаатларни ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Саммит давомида давлат еткачилари шунингдек, Афғонистондаги вазият контекстида минтақавий хавфсизлик бўйича ҳам фикр алмашишди.
Янгиликлар лентаси
0