https://sputniknews.uz/20221024/ozbekiston-va-rossiya-savdo-hamkorligining-kelgusi-rejalarini-belgilab-oldi-29397966.html
Ўзбекистон ва Россия савдо ҳамкорлигининг келгуси режаларини белгилаб олди
Ўзбекистон ва Россия савдо ҳамкорлигининг келгуси режаларини белгилаб олди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T11:52+0500
2022-10-24T11:52+0500
2023-04-05T18:40+0500
иқтисод
ўзбекистон
савдо
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
инвестиция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/18/29398215_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_736e7817562d10a4ad09d3b9eed71f29.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди.Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.Икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий ҳолати кўриб чиқилди.Қуйидаги соҳаларда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалдаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди:Кун тартибидаги яна бир муҳим йўналиш ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Айтилишича, олдиндан тасдиқланган режалар асосида икки давлатнинг қатор ҳудудларидан делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил қилинган.Бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида, мунтазам онлайн музокаралар ташкил этиш орқали янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.Маълумот учун, Россиянинг “МетПром” гуруҳи аллақачон йилига 500 минг тонна металл буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга “ТошМетЗавод”ни қуриш лойиҳасини амалга оширган.Ўзбекистонда саноат инфратузилмасини ривожлантириш ҳамкорликнинг нисбатан янги йўналиши ҳисобланиб, шу йилнинг март ойида очилган "Чирчиқ" саноат парки шундай платформалардан биринчиси бўлди. Резидентлар орасида икки давлатнинг 12 та кимё саноати корхонаси мавжуд.Шунингдек, “Росгео” Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қидирув ишларини олиб борди. Олинган натижалар минтақада йирик, асосан, газ конларини топиш имкониятидан далолат беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/18/29398215_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_848128e45d12c025c1713ac49112b19e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, савдо, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция, россия
иқтисод, ўзбекистон, савдо, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция, россия
Ўзбекистон ва Россия савдо ҳамкорлигининг келгуси режаларини белгилаб олди
11:52 24.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар
берди. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди.
Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
“Тадбирда кейинги йилларда ижобий ўсиш тенденцияси кузатилаётган ўзаро савдони ривожлантириш истиқболлари таҳлил қилинди. Мутасадди раҳбарларга икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва унинг ҳажмини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди”, - дейилади хабарда.
Икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Қуйидаги соҳаларда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалдаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди:
Нефт-кимё, тоғ-кон металлургия;
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
Енгил саноат, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш.
Кун тартибидаги яна бир муҳим йўналиш ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Айтилишича, олдиндан тасдиқланган режалар асосида икки давлатнинг қатор ҳудудларидан делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил қилинган.
Бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида, мунтазам онлайн музокаралар ташкил этиш орқали янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.
Маълумот учун, Россиянинг “МетПром” гуруҳи аллақачон йилига 500 минг тонна металл буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга “ТошМетЗавод”ни қуриш лойиҳасини амалга оширган.
Ўзбекистонда саноат инфратузилмасини ривожлантириш ҳамкорликнинг нисбатан янги йўналиши ҳисобланиб, шу йилнинг март ойида очилган "Чирчиқ" саноат парки шундай платформалардан биринчиси бўлди. Резидентлар орасида икки давлатнинг 12 та кимё саноати корхонаси мавжуд.
Шунингдек, “Росгео” Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қидирув ишларини олиб борди. Олинган натижалар минтақада йирик, асосан, газ конларини топиш имкониятидан далолат беради.