Ўзбекистон ва Россия етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шериклик кенгайтирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиеев проводит встречу с делегацией во главе с заместителем председателя правительства Российской Федерации, министром промышленности и торговли Денисом Мантуровым.
Шавкат Мирзиеев проводит встречу с делегацией во главе с заместителем председателя правительства Российской Федерации, министром промышленности и торговли Денисом Мантуровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Президент Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Денис Мантуров билан Ўзаро савдо ҳажмини янада оширишн муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастур тайёрланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров билан учрашувида маълум қилинди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилган
Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.
Аввалроқ Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Sputnik агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Россия икки томонлама ҳамкорлигининг ҳозирги ва истиқболли йўналишлари ҳақида сўзлаб бергани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0