https://sputniknews.uz/20221024/issiqxonalar-muqobil-yoqilgi-taminotiga-ega-bolishi-kerak---energetika-vazirligi-29396388.html
Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши кeрак - Энергетика вазирлиги
Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши кeрак - Энергетика вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тадбиркорларга куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш бўйича тузилган шартнома ҳақида эслатиб ўтди. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T10:11+0500
2022-10-24T10:11+0500
2022-10-24T10:11+0500
жамият
энергетика вазирлиги
газ
кўмир маҳсулоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18352679_0:0:3078:1731_1920x0_80_0_0_e93ab5913c6c40f5e6de834177f3cc91.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши кeрак. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.Маълум қилинишича, иссиқхоналар билан тузилган шартномаларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш назарда тутилган.Иссиқхоналар хўжалик юритувчи субьектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши туфайли муқобил ёқилғи манбаларига ўтади.Биринчи навбатда қуйидагилар табиий газ билан таъминланади:Таъкидланишича, иссиқхона хўжаликларида кўмир каби муқобил ёқилғининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг аҳамияти ортиб бормоқда.Шунингдек, мавсум давомида 220 млн сўмгача қўшимга даромад келтириш имконияти юзага келиши кузатилган.Вазирлик ўз хабарида табиий газ етказиб беришда кутилмаган вазият юзага келган тақдирда фақат захира ёқилғи туридан фойдаланиш тадбиркорга етиштирилган маҳсулотни асраш имконини беришини эслатиб ўтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18352679_208:0:2939:2048_1920x0_80_0_0_2a0d48469a5e045342a71c2bf0bdad50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, энергетика вазирлиги, газ, кўмир маҳсулоти
жамият, энергетика вазирлиги, газ, кўмир маҳсулоти
Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши кeрак - Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тадбиркорларга куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш бўйича тузилган шартнома ҳақида эслатиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши кeрак. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар
берди. Маълум қилинишича, иссиқхоналар билан тузилган шартномаларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш назарда тутилган.
Иссиқхоналар хўжалик юритувчи субьектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши туфайли муқобил ёқилғи манбаларига ўтади.
Биринчи навбатда қуйидагилар табиий газ билан таъминланади:
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар;
Мамлакатни электр энергияси билан таъминлайдиган иссиқлик электр станциялари.
Таъкидланишича, иссиқхона хўжаликларида кўмир каби муқобил ёқилғининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
“Экин тури ва майдони (1 гектар учун), маҳсулот етиштириш технологияси (гидропоника) ҳамда табиий шароити бир хил бўлган ҳудуддаги иссиқҳона хўжалигида мавсум давомида помидор маҳсулотини етиштириш учун умумий сарф ҳаражатлар таҳлил этилди. Унга кўра, кўмир ёқилғисида маҳсулот етиштириш табиий газга нисбатан 33 фоизга арзон тушган”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мавсум давомида 220 млн сўмгача қўшимга даромад келтириш имконияти юзага келиши кузатилган.
“Бу ҳаракатлар нафақат мамлакатнинг қимматбаҳо табиий ресурслардан самарали фойдаланишни амалга ошириш, балки тадбиркорлар учун ҳам бевосита манфаатлидир, чунки қайта тикланмайдиган ресурс ҳисобланган табиий газнинг харажатлари ошиб боради”, - дейилади хабарда.
Вазирлик ўз хабарида табиий газ етказиб беришда кутилмаган вазият юзага келган тақдирда фақат захира ёқилғи туридан фойдаланиш тадбиркорга етиштирилган маҳсулотни асраш имконини беришини эслатиб ўтган.