Маҳмуд Муродов бразилиялик рақибига имкониятни бой берди

© Соцсети / Makhmud MuradovМахмуд Мурадов
Махмуд Мурадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик жангчи UFC жангчиси навбатдаги жангида Бразилия вакили Кайо Борралога мағлуб бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. БААнинг Абу-Даби шаҳрида UFC 280 мусобақаси доирасида ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов мағлубиятга учради.
Жанда Бразилия вакили Кайо Боррало Муродовга рақиблик қилди. Жангнинг дастлабки раунди тенг курашлар остида кечди. Иккинчи раундда Муродов фаолроқ ҳаракат қилди. Бироқ учинчи раундда Боррало устунликни қўлга олди ва зафар қучди.
Шу тариқа Муродов UFC’даги бешинчи жангида мағлубиятга учради ва бу унинг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди
Россиялик Ислом Махачев эса бразиялик рақиби Чарльз Оливейрани муддатидан аввал мағлуб этиб, UFC᾽нинг енгил вазн тоифасидаги янги чемпионига айланди.
Янгиликлар лентаси
0