Киев режими Украинада катта провокацияни уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЗнак на двери кабинета "Рентген"
Знак на двери кабинета Рентген - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2022
Oбуна бўлиш
РИА Новости манбаларига таяниб, Киев режими кам қувватли ядровий ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда провокация уюштиришга ҳозирлик кўраётганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Киев режими Украина ҳудудида кам қувватли ядровий ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда провокация уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда РИА Новости бир нечта мамлакатлардаги, жумладан, Украинадаги манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, провокациянинг мақсади – Россияни оммавий қирғин қуролини қўллашда айблаш ва бу билан дунёда Россияга қарши кучли кампанияни бошлаш.
Манбалар маълумотларига кўра, Киев ғарблик кураторлар раҳбарлиги остида аллақачон бу режани амалга оширишга киришган. Жёлтие Води шаҳрида жойлашган (Днепропетровск вилояти) Шарқий тоғ-бойитиш комбинати ҳамда Киев ядро тадқиқотлари институти раҳбарияти олдига зарур снарядни тайёрлаш вазифаси қўйилган. Унинг устида олиб борилаётган ишлар якунланиш арафасида.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз маъмурияти ходимларига Буюк Британия вакиллари билан Киевга ядро қуролининг таркибий қисмларини эҳтимолий бериш масаласи юзасидан махфий мулоқот олиб боришни топширган.
Провокация ташаббускорлари у амалга оширилган тақдирда дунё ҳамжамияти бу воқеага кескин муносабат билдиришига, Москва асосий ҳамкорларининг ёрдамидан бебаҳра қолишига, Ғарбнинг эса яна Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси мақомидан маҳрум қилиш масаласини кўтаришга имконияти туғилишига умид қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0