Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди

Oбуна бўлиш
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кщра, Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраган.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг Иркутск шаҳрида Су-30 самолёти икки қаватли уй устига қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Пржевальский кўчасидаги икки қаватли уй устига СУ тоифасидаги самолёт қулаб тушган”, - дейилади унинг телеграм каналидаги хабарда.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраганини маълум қилди.
Қутқарувчилар ва бошқа идоралар вакиллари ҳодиса жойига етиб боришган.
Ҳодиса оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0